$
11809.82 UZS
-29.77
140.68 UZS
0.26
13569.48 UZS
0.13
31° Кечаси 18°

Тошкент шаҳар ЭТК тармоқдаги узилишларга хусусий компанияни айблади

22:12 / 27.07.2025

“Куни кеча яъни 26 июль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган 110/35/10 КВли “Юнусобод” подстанциясидан таъминланувчи “Универсам-1” ва “Универсам-2” узатмаларига уланган ер ости кабель тармоқлари “Veolia Energy” МЧЖ ХК томонидан олиб борилган ер қазиш ишлари натижасида шикастланган.

Мазкур ишлар “Veolia Energy” МЧЖ ХК томонидан туман электр таъминоти корхонаси билан келишувсиз амалга оширилган.

Бунинг натижасида юқори кучланишли кабель тармоғида носозлик юзага келиб, Шаҳристон тақсимлаш пункти билан “Юнусобод” подстанцияси оралиғидаги электр узатиш тармоқлари ишдан чиқди.

Оқибатда туманнинг 14 та МФЙ ҳудудидаги хонадонларда электр таъминоти вақтинча тўхтади.

Ҳозирда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ томонидан махсус тезкор авария-бригадалари носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Электр таъминоти таъмирлаш ишлари якунлангач босқичма-босқич тикланади” – дея изоҳ қолдирган электр таъминоти корхонаси ўз расмий пресс-релизида.

Аммо орадан бироз муддат ўтиб, “Veolia energy” хусусий компанияси баёнот бериб, қуйидагиларни ёзиб қолдирган:

“Оммавий ахборот майдонларида Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, Юнусобод туман суди рўпарасида олиб борилган ишлар мутасадди ташкилотлар билан келишилмасдан амалга оширилгани ва натижада кабель зарарлангани ҳақидаги хабарлар юзасидан, “Veolia Energy” қуйидагиларни маълум қилади:

Кўрсатилган манзилдаги ишлар тасдиқланган Тошкент шаҳар иситиш тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастури доирасидаги режали иссиқлик тармоқларини янгилаш жараёнининг бир қисмидир. Барча ер ости ишлари расмий рухсатнома асосида пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” ДУК Тошкент филиали ва тегишли хизмат ташкилотлари билан келишувлар ишлар бошланишидан олдин олинган.

Қазиш ишлари давомида кабелнинг шикастланиши бўйича ҳолат қўшимча равишда ўрганилади. Бироқ ишлар мутасадди идораларни хабардор қилмасдан ва уларнинг розилигисиз бажарилгани ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этамиз.

Биз очиқлик ва масъулият тамойилларига содиқ қолган ҳолда, юзага келган ҳолат юзасидан барча манфаатдор томонлар билан очиқ мулоқотга тайёр эканлигини билдиради”

Иккала томон ҳам мазкур ахборотларидан кейин ҳали расмий хабар берганича йўқ.



														
														Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метрополитенида 21-сентабр куни йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ ма…
12:31 / 22.09.2026

														
														Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026

														
														Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи портал ишга туширила…
12:22 / 22.09.2026

														
														Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юз…
12:16 / 22.09.2026

														
														Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Венгрия бош вазири Петер Мадяр Сексард шаҳрида ўтказилган вино фестивалида овқат олиш учун навбатда турганида бир эркак унин…
10:22 / 22.09.2026

														
														Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле компанияси ва Ирландиянинг Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси (ДПC) ўртасидаги олти йиллик низо компанияга 403 милл…
10:04 / 22.09.2026

														
														Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларига Ҳин…
09:47 / 22.09.2026

														
														Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Бугун Президент Администрацияси раҳбари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби билан учрашди. Унда ўзаро алоқаларни ривожлантириш м…
09:13 / 22.09.2026

														
														Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026

														
														Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026

Бу ҳам қизиқ

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

АҚШнинг CНН, Политиcо ва МС НОW нашрлари журналистларининг Оқ уйга кириши чеклангани ортидан Президент Доналд Трамп ва унинг…
10:16 / 22.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метрополитенида 21-сентабр куни йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ ма…
12:31 / 22.09.2026
Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле компанияси ва Ирландиянинг Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси (ДПC) ўртасидаги олти йиллик низо компанияга 403 милл…
10:04 / 22.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026
Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!