Кеча, 15 февраль куни соат 18:00 ларда Чилонзор тумани ХАЙ-Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳасида, ҳайдовчи 1969 йилда туғилган Й.А. Howo русумли юк автомобили ҳамда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 2004 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги велосипед билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!