$
11809.82 UZS
-29.77
140.68 UZS
0.26
13569.48 UZS
0.13
31° Кечаси 18°

Тошкентда тунда бузиб ташланган уй бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

17:51 / 26.03.2022

Кеча, 26 март куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қорасарой кўчаси 69-уйнинг тунда ҳокимлик вакиллари ҳамда МИБ ходимлари томонидан бузиб ташлангани ҳақичда маълум қилинган эди.

Xabardor.uz сўровига кўра Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2022 йил 17 февралдаги қарори асосида маълумотни тақдим қилди.

Унга кўра, даъвогар Олмазор туман ҳокимияти 2022 йил 6 январда жавобгарлар Ш.А. ва М.А. га нисбатан мажбурий кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судга мурожаат қилиб, жавобгарларни оила аъзолари билан Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Ёғду кўчасида янги қурилган 6-уйдаги 2 та хонадонга мажбурий кўчириш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.

Қайд этилишича, жавобгарлар истиқомат қилиб келган хонадон Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 30 июндаги 832-сонли ва 2019 йил 27 майдаги 764-сонли қарорига асосан бузилишга тушган.

Олмазор тумани ҳокимияти вакиллари 2021 йил 10 декабр, 13 декабр ва 14 декабр кунлари хонадон эгалари билан гаплашиб, охирги марта уларга туман ҳудудидан 2 та хонадон таклиф қилинган.

Хонадон эгалари эса кўрсатилган хонадонларни олишни рад этган ва бузилаётган уй-жой ўрнига Шайхонтоҳур тумани ҳудудида қурилган янги уйлардан олиб беришни ёки ушбу бузилаётган уй-жой ўрнига 4 млрд 360 млн сўм (400 минг АҚШ доллари) миқдорида пул маблағи берилишини талаб қилган.

Ўз навбатида мазкур уй-жой билан 2021 йил 27 июлда баҳолаш ишлари олиб борилган. Баҳолаш натижасида у бозор қийматига кўра 763 млн 753 минг сўмга баҳоланган. Фуқарога таклиф этилган 2 та хонадон эса туман ҳокимлиги ва сотувчи ўртасида икки томонлама келишув битимига асосан 1 млрд 182 млн 384 минг сўмга баҳоланиб туман ҳокимлиги балансига олинган.

Уй-жой эгаларининг рад жавоблари сабабли туман ҳокимияти судга Ш.А. ва М.А.ни оила аъзолари билан Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ёғду кўчасида янги қурилган 6-уйдаги 2 та хонадонга мажбурий кўчириш ҳақида даъво аризаси киритган.

Фуқаролик иши бўйича суд мажлиси 2022 йил 17 февраль кунига тайинланган ва чақирувга қарамасдан судга келмаган жавобгарлар иштирокисиз ўтган суд мажлисида иш сиртдан кўрилиб, даъвогар Олмазор туман ҳокимиятининг даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилган.

Ҳал қилув қарори 2022 йил 24 февраль куни жавобгарларга жўнатилган.

Ҳал қилув қарори ижро қилиш учун 2022 йил 17 март куни Олмазор тумани мажбурий ижро бюросига юборилган.

2022 йил 24 март куни жавобгарлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2022 йил 17 февралдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида судга ариза келиб тушган.

Мазкур аризанинг кўрилиши вақти бўйича тарафларга хабар берилган.   


Бу ҳам қизиқ

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:30 / 22.09.2026
Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Бугун Президент Администрацияси раҳбари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби билан учрашди. Унда ўзаро алоқаларни ривожлантириш м…
09:13 / 22.09.2026
Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026
Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026
Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Венгрия бош вазири Петер Мадяр Сексард шаҳрида ўтказилган вино фестивалида овқат олиш учун навбатда турганида бир эркак унин…
10:22 / 22.09.2026
Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026
Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юз…
12:16 / 22.09.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи портал ишга туширила…
12:22 / 22.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!