Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва ўзбекистонлик даъвогар Жавоҳир Синдоров ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳсининг умумий соврин жамғармаси 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) маълум қилди.
Жаҳон чемпионлиги учун баҳслар 22 ноябрдан 13 декабргача Швейсариянинг Женева шаҳридаги Мартин Бодмер жамғармаси музейида ўтказилади. Шу тариқа, жаҳон чемпионлиги баҳслари 2004 йилдан буён илк бор Швейсарияда ташкил этилади.
Мусобақанинг очилиш маросими 22 ноябрь куни бўлиб ўтади. Биринчи классик партия 24 ноябрга, 14-ва сўнгги партия эса 11 декабрга белгиланган. Агар ғолибни аниқлаш учун қўшимча баҳслар зарур бўлса, тай-брейклар 12 декабрь куни ўтказилади.
Гукеш ва Синдоров баҳс бошланадиган вақтда 20 ёшда бўлади. Уларнинг учрашуви жаҳон чемпионлиги тарихидаги энг ёш жуфтлик сифатида қайд этилади.
Шунингдек, Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон тарихида мутлақ жаҳон чемпионлиги унвони учун баҳсда иштирок этадиган илк шахматчи бўлади.
Баҳсда максимал 14 та классик партия ўтказилади. 7,5 очко жамғарган биринчи шахматчи жаҳон чемпионига айланади. Ҳисоб тенг келган тақдирда, ғолиб тай-брейклар орқали аниқланади.
Жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг умумий соврин жамғармаси 2,5 миллион доллар этиб белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!