$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Туркияда икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирган шахслар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

09:47 / 13.09.2026

Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки ўзбекистонлик аёлни ўлдириш ва уларнинг жасадларини бўлакларга ажратиш ишида суд ҳукми ўқилди. Суд Дилшод Турдимуродов ва Ғофуржон Камолхўжаевни икки нафар аёлни қасддан ўлдиришда айбдор деб топиб, ҳар бирини икки марта оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд қарорига кўра, судланувчилар “қасд билан, ваҳшийлик ёки қийноқ билан ўлдириш” жиноятини содир этган. Шунингдек, марҳумларнинг ўлимидан фойдаланиб, хонадондан мол-мулк ўғирлагани учун ҳар бирига қўшимча равишда икки марта 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Иш материалларига кўра, 36 ёшли Дурдона Ҳакимова ва 32 ёшли Сайёра Эргашалиева Истанбулнинг Умрание туманида ўлдирилган. Сайёранинг яқинлари 23 январдан бошлаб ундан хабар ололмагач, полицияга мурожаат қилган.

Тергов давомида Сайёра Дурдона яшаган хонадонда бўлгани аниқланган. Кузатув камераларидаги ёзувларда эса 23 январь куни Дилшод Турдимуродов ва Ғофуржон Камолхўжаев ҳам ушбу хонадонга киргани қайд этилган.

Кейинги куни икки эркак уйдан бир неча марта қора чиқинди пакетлари ва оқ чамадон билан чиқиб кетгани аниқланган. Орадан вақт ўтиб, Истанбулнинг турли туманларидаги чиқинди контейнерларидан инсон жасадининг бўлаклари топилган.

Судда Ғофуржон Камолхўжаев Сайёрани диний никоҳдаги турмуш ўртоғи бўлганини ва уни “номус масаласи” сабаб ёлғиз ўзи ўлдирганини билдирган. У Дурдонанинг ўлими ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтган.

Дилшод Турдимуродов эса Дурдонани “номус масаласи” сабаб ўлдирганини тан олган. Шунингдек, унинг жасадини бўлакларга ажратганини маълум қилган.

Айблов хулосасида эса икки судланувчи жиноят вақтида биргаликда ҳаракат қилгани қайд этилган. Унга кўра, улар аввал Сайёрани пичоқлаб ўлдирган ва жасадини бўлакларга ажратган. Кейинчалик Дурдона ҳам ўлдирилиб, унинг жасади ҳам хонадондан олиб чиқиб кетилган.

Суд ҳайъати ҳар икки судланувчига икки мартадан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси ҳамда ўғрилик учун қўшимча жазолар тайинлади.



														
														Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026

														
														Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026

														
														Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026

														
														Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026

														
														Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026

														
														Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026

														
														Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026

														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026

														
														Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026

														
														"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 8-октабр куни «Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга нисбата…
17:51 / 08.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Фойдаланиш имконияти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиб, уларга тегишли давлат рақам бе…
09:26 / 09.10.2026
Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026
Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда президент Дональд Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилиб, Оқ уй яқинидаги «Халқ уйи» музейига жойлаштирилди. Бу ҳақд…
15:10 / 08.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

9 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.…
15:35 / 08.10.2026
Талабалар иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

Талабалар иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

Тошкент давлат техника университети талабалари бошқа ётоқхоналар ва ижара хонадонларига жойлаштирилди.
09:09 / 08.10.2026
Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 90 фоизи чет давлатлардан туриб амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар ваз…
11:45 / 08.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!