Туркияда « » (Аилем Güvende) операцияси доирасида 162 нафар гумондор, 9 та уюшма ва 13 та компанияга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Акин Гурлек маълум қилди.
Операция Истанбул, Анқара, Измир, Айдин ва Мерсин прокуратураларининг мувофиқлаштируви остида хавфсизлик кучлари ҳамда жандармия ҳамкорлигида олиб борилмоқда. Тадбирлар жами 15 та вилоятни қамраб олган.
Тергов доирасида фоҳишалик билан шуғулланганликда гумон қилинаётган шахслар, шунингдек, бундай фаолият учун шароит яратган корхоналар ўрганилмоқда.
Бундан ташқари, ахлоққа зид материалларни, жумладан, болалар иштирокидаги ноқонуний контентни тайёрлаш ва тарқатишда гумон қилинаётган шахслар ҳам текширилмоқда.
Тезкор тадбирлар давомида яширин кузатув, рақамли экспертиза ва гувоҳларнинг кўрсатмаларидан фойдаланилган. Бир вақтнинг ўзида гумондорларни қўлга олиш, тинтув ўтказиш ва ашёвий далилларни мусодара қилиш ишлари амалга оширилган.
Шунингдек, айрим уюшмалар ва фаолларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари ҳамда веб-сайтларига кириш чекланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!