$
11935.37 UZS
23.66
₽
145.58 UZS
-0.91
€
13432.07 UZS
112.4
31° Кечаси 18°

Владимир Норов Япония Адлия вазири билан учрашди

14:21 / 24.12.2022

2022 йил 23 декабрь куни ташриф билан Токиода бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япония Адлия вазири Кен Сайто билан учрашди.

Кен Сайто Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, қонун ижодкорлиги жараёнларини модернизация қилиш, қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий тавсифлади.

Суд-ҳуқуқ соҳасида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, томонларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда тергов-тезкор тадбирларини ўтказиш бўйича илғор амалиёти бўйича тажриба ва ахборот алмашишдан манфаатдорлиги қайд этилди. Икки давлат прокуратураси ўртасида меморандум имзолаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашда таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Миграция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Юқорида қайд этилган йўналишларда Ўзбекистон-Япония ҳамкорлиги бўйича Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.


Бу ҳам қизиқ

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европанинг қатор давлатларида аҳоли даромадининг катта қисмини уй-жой харажатларига сарфламоқда. 2025 йил якунларига кўра, Г…
09:47 / 04.11.2026
Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухоро вилоятида 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳозиргача иш топмаган. Вилоятда…
11:55 / 04.11.2026
Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Do‘stlik Cup 2026» халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футбо…
17:24 / 02.11.2026
Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб, тириклайин кўмиб юборилган 32 ёшли эркак 28 кун д…
09:30 / 04.11.2026
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:30 / 03.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
Эронда аҳоли ядровий зарба эҳтимоли юзасидан огоҳлантирилди

Эронда аҳоли ядровий зарба эҳтимоли юзасидан огоҳлантирилди

Эрон давлат телевидениеси мамлакатга ядровий зарба берилган тақдирда фуқаролар қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида махсус…
09:43 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!