$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

ЕТТБ ва Ўзбекистон ўртасида бугун 4,5 млрд АҚШ доллари миқдорида келишувлар имзоланди

16:19 / 17.05.2023

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг 32-йиллик йиғилишининг 2-кунида бир қатор ҳужжатларни имзолаш бўйича маросимлар бўлиб ўтмоқда.

Бизнес форумнинг иккинчи кунида, ҳозирча жами 4,5 млрд АҚШ долларлик ҳужжатлар имзоланди.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ва ЕТТБ ўртасида Самарқанд шаҳрида электробуслар қатновини йўлга қўйиш учун 49 миллион АҚШ долларигача миқдорда суверен кредит ажратиш тўғрисида битим имзоланди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва ТАҚА Энергетика компанияси ўртасида умумий қуввати 1 600 МВт.гача бўлган комбинациялашган газ-турбинали ускунани ўрнатиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича эса 1,2 миллиард АҚШ долларлик келишувга эришилди.

Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва “Масдар” компанияси ўртасида 2,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида қуввати 2 150 МВт ва 500 МВт бўлган фото ва шамол электр станциялари лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича битим имзоланди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида Тошкент шаҳрида электр энергиясини тақсимлаш лойиҳаси бўйича 300 миллион АҚШ долларлик молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисида ҳужжат имзоланди.

Бундан ташқари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва Франциянинг “Суэз” компанияси ўртасида Сурхондарё вилоятида сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларилик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва ACWA Power компанияси ўртасида “Яшил водород” лойиҳасини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 88 миллион АҚШ долларлик инвестиция шартномаси имзоланди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026
Ҳокимларнинг ноқонуний ҳужжатлари судда кўриб чиқилади

Ҳокимларнинг ноқонуний ҳужжатлари судда кўриб чиқилади

Эндиликда ҳокимликлар томонидан қабул қилинган ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролар томонидан маъмурий судда бевос…
09:39 / 23.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026
Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Президент қарорига (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) кўра, нуфузли халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқ…
11:13 / 23.09.2026
Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google витсе-президенти Каран Бҳатия билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини и…
11:37 / 23.09.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) бош ижроч…
10:26 / 23.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:30 / 22.09.2026
Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юз…
12:16 / 22.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!