2025 йил 9 ноябрь куни ЮНЕСКОнинг янги сайланган Бош директори Холид Ал-Анани Бухоро биенналесига ташриф буюрди. Унинг ташрифи ЮНЕСКО Ўзбекистоннинг маданий ташаббусларини қўллаб-қувватлаши ва халқаро мулоқотни мустаҳкамлашда санъатнинг муҳимлигига урғу берди.
Ташриф давомида Ал-Анани биеннале экспозициялари билан танишиб, унинг юқори даражада ташкил этилгани, тақдим этилган бадиий ёндашувларнинг хилма-хиллиги ва замонавий санъатнинг шаҳар тарихий муҳити билан уйғунлигини қайд этди.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган Бухоро биенналеси анъаналар ва инновацияларни бирлаштириб, Буюк Ипак йўлининг энг қадимий шаҳарларидан бирида турли ижод ва истеъдод соҳибларининг учрашуви учун майдон яратишда давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!