Ўзбекистондаги 17 та олий таълим муассасаси энди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади.
Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 14 та педагогик олий таълим муассасаси, шунингдек Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
Янги тартиб натижасида педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг асосий қисми олий таълим соҳаси учун масъул бўлган ягона вазирлик тизимига ўтказилади.
Бундан аввал ҳам педагогика олийгоҳлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва уларни замонавий талабларга мослаштириш бўйича қатор ўзгаришлар амалга оширилган.
Шунингдек, қарорга кўра Ўзбекистон миллий педагогика университетига Низомий Ганжавий номи берилди.
Эндиликда педагог кадрлар тайёрлаш бўйича муҳим таянч муассасалардан бири бўлган мазкур университет фаолияти янги ном билан давом этади.
17 та олийгоҳнинг бир тизимга ўтказилиши педагогика таълими билан мактаб таълими ўртасидаги ҳамкорликни янада тизимлаштириш, педагог кадрларни тайёрлаш жараёнини ягона ёндашув асосида мувофиқлаштириш ва таълим сифатига қўйиладиган талабларни бирхиллаштириш мақсадида амалга оширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!