24 январь куни кундузи совуқ антисиклон Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва совуқ ҳаво массаларининг таъсири аста-секин кучсизланади. Ҳарорат кундузи 0-3 даража илиқ атрофида бўлади.
25 январь куни ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилади.
Кечалари 3 даража совуқдан 2 даража илиққача кучсизлашади, кундуз кунлари 5-8 даража илиққача исийди.
24-25 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!