Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–август ойларида аҳоли мурожаатларини кўриб чиқишда камчиликка йўл қўйган 151 нафар давлат ходими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент Халқ қабулхоналари матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, саккиз ой давомида мурожаатлар билан ишлашда камчиликка йўл қўйган ходимларга нисбатан чора кўриш бўйича давлат ташкилотларига 5 минг 486 та ҳужжат киритилган.
Натижада:
151 нафар ходим лавозимидан озод этилган;
833 нафарга ҳайфсан берилган;
150 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилган;
1 335 нафар ходим расман огоҳлантирилган;
89 нафар ходим жаримага тортилган;
8 нафар ходимнинг лавозими пасайтирилган.
Таҳлилларга кўра, энг кўп камчиликлар бандлик, маҳалла, Мажбурий ижро бюроси, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида аниқланган.
Президент Халқ қабулхоналари мурожаатлар юзасидан масъулларга чора кўриш билан бирга, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам иш олиб борган.
Хусусан, аҳолидан энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган қарийб 10 та ташкилотда амалий ўқув семинарлари ташкил этилган.
Маълумотларга кўра, 2026-йил 13-августгача Президент Халқ қабулхоналарига фуқаролардан жами 557 минг 254 та мурожаат келиб тушган. Энг кўп мурожаат Тошке
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!