$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

АҚШда нафақат дислокация, балки гувоҳномасини ҳам сўрай олмайсиз – ИИВ

10:02 / 14.04.2022

Жорий йил 12 апрел куни имзоланган Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом билан эндиликда ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиш имкониятидан маҳрум бўлмоқда.

ИИВ мазкур норма юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирининг 2018 йил 20 июндаги 168-сон “Йўл-патруль хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига асосан постларнинг жойлашуви (дислокация) Қорақалпоғистон ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан тасдиқланади ва ҳар чоракда кўриб чиқилади. Ушбу дислокацияда постлар ва йўналишлар белгиланиб, куч ва воситалар тақсимоти кўрсатилади.

Шу билан бирга, дислокацияга кўра ЙПХ ходими патруллик йўналиши маълум постдан ташқари маълум масофадаги йўллар ва бир нечта кўчаларда хизматга жалб қилинган бўлиши мумкин.

“Ҳозирги кунда кўплаб йўл ҳаракати иштирокчилари содир этган ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида дислокация кўрсатилмади деб важ қилиб, турли инстанцияларга мурожаат қилишади. Дислокация – ички хизматда фойдаланиш учун белгиланган бўлиб, унинг қайси ҳудуд, секторга бириктирилганлиги, ходимнинг раҳбарлари томонидан назорат қилиш учун чиқарилган ҳужжат. Халқаро тажриба ўрганиб чиқилганда, мисол учун АҚШ ва Европа давлатларида йўл ҳаракати хавфсизлиги полицияси ходимидан нафақат дислокация, ваҳоланки гувоҳномасини кўрсатишини талаб қилиш мумкин эмас”, – дейилади вазирлик изоҳида.

Вазирликнинг таъкидича, юқоридагиларни инобатга олиб, мазкур ўзгартириш илғор хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда киритилмоқда.

Ўз навбатида, йўл ҳаракати иштирокчилари  ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатидан норози бўлган тақдирда ариза ёки шикоят тарзида юқори турувчи инстанцияларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


Бу ҳам қизиқ

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тармоққа ик…
14:49 / 24.10.2026
Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026
Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирл…
15:38 / 21.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026
Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026
Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда 2026 йил давомида реклама ва ташқи ёзувларнинг давлат тили талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган мониторинг…
13:37 / 21.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!