Тошкент шаҳридаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болага нисбатан зўравонлик қилгани ортидан боғча фаолиятини тугатиш бўйича судга мурожаат қилинади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Вазирликнинг тегишли буйруғи асосида “Райян Кидс Land” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилган. Ўрганиш давомида таълим муассасаси томонидан қонунчиликда белгиланган олтита ҳолат бўйича лицензия талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланган.
Хусусан, 24 июнь куни боғча тарбиячиси тарбияланувчилардан бирига нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик ишлатгани қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, нодавлат таълим ташкилоти лицензия талабларини қўпол равишда бузиши ва бунинг оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етиши лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.
Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Райян Kids Land” нодавлат таълим муассасасининг лицензиясини бекор қилиш юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритишини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!