Самарқанд вилоятининг икки туманида фаолият юритган адвокатлар пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қўлга олинди. Улар маҳкумнинг жазо муддатини қисқартириш ва судланувчига енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилганликда гумон қилинмоқда. Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ургут туманида фаолият юритувчи адвокат мансабдор танишлари орқали Жиззах вилоятидаги колонияда жазо ўтаётган маҳкумнинг муддатини қисқартириб беришни ваъда қилган.
У бу хизмат эвазига маҳкумнинг яқинидан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Яна бир ҳолатда эса Қўшработ туманида ишловчи адвокат жиноят иши бўйича ҳимоячи сифатида қатнашиб, мансабдор танишлари орқали судланувчига енгилроқ жазо тайинлатиб беришини айтган. Бунинг эвазига у судланувчининг ўғлидан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган ва пулни олаётган вақтида қўлга олинган. Ҳозирда ҳар икки адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!