ЖЧ-2026 мезбонлари муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. АҚШ терма жамоаси Босния ва Ҳерсеговина устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, нимчоракфинал йўлланмасини қўлга киритди. Санта-Кларада бўлиб ўтган баҳсда америкаликлар ўйин давомида ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Фоларин Балоган ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Малик Тиллман мезбонларнинг устунлигини мустаҳкамлади. Учрашувнинг 64-дақиқасида Балоган қизил карточка олиб майдонни тарк этганига қарамай, АҚШ бир киши кам бўлиб ҳам ғалабани сақлаб қолди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур натижадан сўнг АҚШ нимчоракфиналда Белгия билан баҳс олиб боради.
Шу тариқа, мундиалнинг учала мезбони — АҚШ, Мексика ва Канада плей-оффнинг кейинги босқичига чиқиб, чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. ЖЧ-2026. 1/16 финал АҚШ — Босния ва Ҳерсеговина 2:0 Голлар: Балоган (45), Тиллман (82). Қизил карточка: Балоган (64).
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!