2016 йилги Олимпия чемпиони, қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусинов Остона шаҳрида маст ҳолда автомобил бошқариб, икки йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани ҳақида хабар тарқалди. Политсия маълумотига кўра, Тоёта Ланд Cруисер ҳайдовчиси икки автомобил билан тўқнашиб, воқеа жойини тарк этган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида транспорт воситаси Дўстиқ кўчасида тўхтатилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳайдовчида алкогол истеъмол қилганлик аломатлари аниқланганини билдирган ва уни тиббий кўрикка юборган. Политсия ҳайдовчининг шахсини расман очиқламаган бўлса-да, маҳаллий ОАВ ушланган шахс Данияр Елеусинов эканини хабар қилди. Маълумот учун, Данияр Елеусинов 2016 йил Рио-де-Жанейро Олимпиадаси финалида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!