Сирдарёда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган Экополитсия ходими Мирзо Ботировнинг ўлими юзасидан уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, Ботиров 9 сентябрь куни Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида электр қармоқдан фойдаланиб, ноқонуний балиқ овлаётган шахсларнинг қаршилигига учраб, сувга тушиб кетган. 10 сентябрь куни олиб борилган қидирув ишлари натижасида унинг жасади топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан уч нафар гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ҳамда эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш билан боғлиқ моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчилар қўлга олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!