Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида “Энергосавдо” туман бўлими муҳандиси фуқародан 500 АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда П.М. исмли муҳандис фуқаро М.Э.га нисбатан қўлланган 20 миллион сўмлик жаримани бекор қилиш, шунингдек, янги электр ҳисоблагич ўрнатиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.
У келишилган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!