Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Тошкент–Термиз йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашди.
Ҳодиса 11 сентябрь куни соат 08:30 атрофида М-39 “Тошкент–Термиз” автомобиль йўлининг 986-километрида, Бобур маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Yu русумли автобус белгиланган жойдан қайрилаётган вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Shacman русумли юк машинаси билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида автобус ағдарилиб кетган.
Ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Автобусдаги айрим йўловчиларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисасининг барча ҳолатлари ўрганилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!