Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ учта ҳолат фош этилди.
Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида “Сурхондарё–Хоразм” йўналишида ҳаракатланган “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилди. Унда йўловчи сифатида кетаётган, аввал гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун икки марта судланган шахсдан 490 грамм опий моддаси аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур модда қўшни давлатдан ноқонуний олиб кирилиб, Хоразмда сотилиши режалаштирилган.
Яна бир ҳолатда “Тошкент–Хоразм” йўналишида ҳаракатланган “Оникс” русумли автомобиль йўловчисидан 119 грамм гашиш моддаси олиб қўйилди.
Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида “Сирдарё–Жиззах” йўналишида ҳаракатланган “Ласетти” русумли автомобиль текширилган. Автомобиль ҳайдовчисининг оёқ кийими ичидан 16 грамм опий моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Мазкур шахс аввал гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят учун судланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!