Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ё. 938 дона “РЕГАПЕН” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро О.Н.га 7 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ундан яна 1848 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Терговга қадар текширувда фуқаро М.Ё. кучли таъсир қилувчи дори воситаларини таниши М.С. (муқаддам судланган) билан Фарғона шаҳридан сотиб олганликлари шунингдек, М.Ё. дорини олиб келгандан сўнг унинг вазифаси локация бўйича дориларни жойлаб уларни сақланишини таъминлаш ҳамда М.С.нинг вазифаси мижоз топиб дориларни сотишдан иборат эканлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.О.нинг “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганида 308 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!