«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Norwegian Air Shuttle авиакомпаниясини судга берди. Даъво Холанд ҳамда Британиянинг York Promotions Ltd компанияси номидан Осло туман судига киритилган. Бу ҳақда Goal хабар берди.
Низога авиакомпаниянинг ижтимоий тармоқларда Жаҳон чемпионати вақтида эълон қилган рекламаси сабаб бўлган. Унда Norwegian самолёти тасвирига Холанднинг ўзига хос сариқ соч турмаги — думчаси рақамли тарзда қўшилган ва «Биз ҳеч қачон бундай норвегияликни кўрмаганмиз» деган ёзув жойлаштирилган.
Реклама постлари кейинчалик ўчириб ташланган. Norwegian вакиллари мазкур материални ҳазил ва футболчига мухлислик ифодаси сифатида изоҳлаган. Компания матбуот вакили Эйвинд Хаммер Мюре суддан чақирув олинганини тасдиқлаган.
Берген университети профессори Торе Лунде Холанднинг даъвоси ҳуқуқий жиҳатдан асосли бўлиши мумкинлигини билдирган. Мутахассислар Норвегия қонунчилигида спортчиларнинг ташқи кўриниши ва шахсий имижидан тижорий мақсадларда рухсатсиз фойдаланишга чекловлар мавжудлигини таъкидламоқда.
Иш бўйича дастлабки видеоконференсия 9 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!