Россиянинг жанубий ҳудудларидан бирида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Д.У. ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган ва маҳаллий тиббиёт муассасасига ётқизилган. У ерда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Фуқаронинг Ўзбекистонга қайтарилиши масаласи Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Шифокорлар тавсиясига кўра, Д.У.ни тиббий эвакуация қилишга қарор қилинган. Уни кузатиб бориш учун Ўзбекистондан икки нафар тиббиёт мутахассиси Россияга юборилган. Мутахассислар парвоз давомида фуқаронинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиб борган.
Ташкилий ишлар якунлангач, Д.У. шифокорлар ҳамроҳлигида Минералние Води – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга олиб келинган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир аҳволда қолган она уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!