Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида бирлаштириш белгиланди. Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган фармон билан боғчадан бошлаб мактаб, касбий ва олий таълим, шунингдек илмий фаолият ва малака ошириш босқичларининг узвийлигини таъминлаш мақсад қилинган.
Маълум қилинишича, аввал таълим бўғинларининг айримлари алоҳида ривожлангани сабабли ўқув дастурлари ўртасидаги узвийликни таъминлашда қийинчиликлар юзага келган. Янги тизимда боғчада бошланган таълим жараёни кейинги босқичлар билан ягона мантиқ асосида боғланади.
Бу орқали ёшларнинг билим, кўникма ва касбий компетенцияларини узлуксиз шакллантириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, таълимнинг ҳар бир босқичини кейингиси билан пухта боғлаш орқали таълим сифати ва изчиллигини таъминлаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Таълим сиёсатининг асосий йўналишларини ягона орган доирасида бирлаштириш дунёнинг қатор давлатларида, жумладан, АҚШ, Англия, Япония, Финляндия, Жанубий Корея, Хитой, Швеция ва Германияда қўлланадиган бошқарув модели сифатида қайд этилган.
Янги тизимнинг асосий мақсади — боғча давридан бошлаб илмий даража олишгача бўлган жараёнларда таълим сифати, изчиллик ва узвийликни таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!