Google шахсий аккаунт фойдаланувчилари учун Gemini моделларидан фойдаланиш шартларини ўзгартирмоқда. 9 октябрдан бошлаб Google AI обунасига эга бўлмаган фойдаланувчилар Gemini Flash ва Gemini Pro моделларидан фойдалана олмайди, бепул тариф эса Gemini Flash-Лите билан чекланади. Бу ҳақда WebHill хабар берди.
Компания маълумотларига кўра, фойдаланувчилар учун лимитлар сўровларнинг мураккаблиги, танланган функциялар ва Gemini билан суҳбатлар давомийлигига қараб ҳисобланади. Лимитлар ҳафталик квота доирасида ҳар беш соатда янгиланади. Пулли Google АИ обуналарида эса фойдаланиш лимитлари юқорироқ бўлади.
Ўзгаришлар Google AI Plus обуначиларига ҳам таъсир қилади. Улар Flash-Лите ва Flash моделларидан фойдаланишда давом этади, бироқ Gemini Pro модели AI Pro ва AI Ultra тарифларига ўтказилади. Компания AI Plus фойдаланувчиларига ўзгаришлар аккаунтларида қачондан кучга кириши ҳақида алоҳида хабар юборишини маълум қилган.
Google AI Pro обуначилари эса Deep Think функциясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Аввал мазкур функция фақат AI Ultra фойдаланувчиларига тақдим этилган.
Google шунингдек, моделларда юклама даражасини паст, ўрта ёки юқори даражада танлаш мумкинлигини билдирган. Даража ошгани сари модель мураккаб топшириқларни батафсилроқ бажаради, бироқ фойдаланиш лимити тезроқ сарфланади.
Шундай қилиб, 9 октябрдан бошлаб обунасиз фойдаланувчилар учун Геминиънинг бепул версиясида фақат Flash-Лите модели қолади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!