Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Якшанба куни пойтахтда ёмғир ёғиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Махсус комиссия шамол 14 метр/сониягача кучайиб, ҳавода PM10 чанг заррачалари ортишидан огоҳлантирди.
Экологик вазиятни яхшилаш бўйича тузилган махсус комиссия 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида ёмғир ёғишидан олдин қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Глобал об-ҳаво моделлари ва «Ўзгидромет» прогнозларига кўра, пойтахт ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Шу сабабли шамол тезлиги 3–8 метр/сониягача, айрим ҳудудларда эса 10–14 метр/сониягача кучайиши эҳтимоли мавжуд.
Кучайган шамол оқибатида айрим жойларда чанг-тўзонлар кўтарилиши ва атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, хусусан, PM10 концентрацияси миқдори қисқа муддатга ортиши мумкин.
«Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда», – дейилади хабарда.
Аввалроқ «Ўзгидромет» 3−5 октябрь кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келиши, ёмғир ёғиб, тоғларда қорга айланиши, шамол тезлиги 22 метр/сониягача кучайиши ҳақида хабар берганди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!