Фарғона вилоятида 210 минг АҚШ доллари эвазига туман ҳокими лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро С.А. фуқаро И.Д.нинг ишончига кириб, ўзини Ўзбекистон ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси сифатида таништирган. У гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали И.Д.ни 210 минг доллар эвазига Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлатиб қўйишини ваъда қилган.
С.А. келишилган пулнинг 100 минг долларини олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!