Таиланднинг Пҳукет халқаро аэропортида божхона ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор текширувлар натижасида йирик миқдордаги наша маҳсулотларининг контрабандаси 1 июль куни Таиланддан учиб кетишни режалаштирган икки нафар 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси божхона назоратидан ўтиш пайтида қўлга олинди.
Текширув давомида гумонланувчиларнинг юклари орасидан жами оғирлиги 26 килограммдан ортиқ бўлган наша маҳсулотлари яширилганлиги аниқланган. Уларга нисбатан божхона қонунчилигини бузиш, наркотик моддалар ва назорат остидаги ўсимликлар айланмасига оид моддалар билан жиноий иш қўзғатилиб, иш Саху полиция бўлимига топширилди. Воқеа Пҳукет расмийлари туристларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари туфайли орол нуфузини ҳимоя қилиш мақсадида наша назоратини кучайтираётган бир вақтда содир бўлган айтилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!