Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини мансабдор танишлари орқали қайта олиб беришни ваъда қилган “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув спорт-техника маркази ўқитувчиси қўлга олинди. Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрихон ўқув спорт-техника маркази ўқитувчиси фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
У бунинг эвазига юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали масалани ҳал қилишини айтиб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган фуқародан 1 850 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ҳамда пора беришга далолат қилиш билан боғлиқ моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!