$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Франциянинг “Орано” компанияси Ўзбекистонда уран қазиб олишга $500 млн.гача сармоя киритади

16:15 / 05.11.2023

Маълумотларга кўра, Франциянинг “Орано” компанияси Ўзбекистонда уран қазиб олиш ва қайта ишлашга $500 млн.гача сармоя киритади. Бу ҳақда “Верона” Евроосиё иқтисодий форумида Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исломов маълум қилди.

Вазир мамлакат “Орано” билан стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзолаганини қайд этди. Франция компанияси ҳозирда геология-қидирув ишларини олиб бормоқда, жорий йил охиригача лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилади.

“Стратегик келишувда (Навоий вилоятининг Томди туманидаги) иккита қўшимча майдонда бўлиши кўрсатилган, уларда (Орано) геологик қидирув ишларини олиб боради. Барчаси, албатта, техник-иқтисодий асослаш ҳал қилинади, ҳозирча ҳаммаси ижобий кетмоқда. Умумий сармоянинг жами ҳажми шартномада $500 млн.гача қилиб белгиланган”, — деди Исломов.

Вазирнинг қайд этишича, уран ишлаб чиқаришнинг мавжуд ҳажмлари аллақачон савдо бозорларини топган. Ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан Ўзбекистон нархлар конъюнктурасидан келиб чиқиб экспорт қилиш тўғрисида қарор қабул қилади, дея қўшимча қилди у.

“Уран бўйича ким билан ишлашишимиздан қатъий назар, биз жаҳон нархларига асосланганмиз. Агар нарх кўтарилса, бизда ҳамма нарса формулаларга боғлиқ ва етказиб бериш нархимиз ҳам кўтарилади”, — дея хулоса қилди вазир.

Шунингдек, Исломов жорий йилда барча йўналишларда уран экспорти ошганини маълум қилиб, етказиб беришни диверсификация қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Франция президенти Эммануэль Макроннинг мамлакатга ташрифи доирасида “Орано” Ўзбекистонда геология-қидирув ишлари ва уран қазиб чиқариш соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириши маълум қилинганди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи портал ишга туширила…
12:22 / 22.09.2026
Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026
Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле компанияси ва Ирландиянинг Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси (ДПC) ўртасидаги олти йиллик низо компанияга 403 милл…
10:04 / 22.09.2026
Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026
CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

АҚШнинг CНН, Политиcо ва МС НОW нашрлари журналистларининг Оқ уйга кириши чеклангани ортидан Президент Доналд Трамп ва унинг…
10:16 / 22.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026
Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026
Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026
Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!