Давлатларнинг ҳарбий салоҳиятини баҳолаб борувчи Global Firepower портали 2026 йил учун навбатдаги рейтингни эълон қилди. Унда Ўзбекистон 145 та давлат орасида 0,9908 балл билан 53-ўринни эгаллади.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон (58), Туркманистон (78), Тожикистон (100) ва Қирғизистон (109) ўринларга муносиб топилган. АҚШ, Россия ва Хитой эса дастлабки кучли учталикка кирган.
Қайд этилишича, Global Firepower индекси АҚШда яшовчи блогер Даниэл Пучетти томонидан юритиладиган нодавлат лойиҳа ҳисобланади. Рейтингни тузишда фойдаланилган аниқ манбалар ҳамда баҳолаш формулалари муаллиф томонидан очиқланмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!