Индонезия президенти Жоко Видодо ва Tesla бош директори Илон Маск электромобил технологияси бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Видодо ва Маск 14 май куни Техасда учрашишган. Видодо у ерга Вашингтондан етиб келган ва у Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) раҳбарларининг учрашувида қатнашган.
Таъкидланишича, ушбу учрашувдан олдин Индонезия ҳукумати ва Tesla вакиллари ўртасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтган. Бироқ, компания музокаралар натижаларига изоҳ бермаган.
Хусусан, Индонезияда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган никелнинг катта заҳиралари мавжуд. Ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ушбу соҳадаги етакчи компанияларни жалб қилишни кутмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!