$
11813.21 UZS
23.88
136.71 UZS
0.23
13719.86 UZS
17.12
31° Кечаси 18°

Чорвоқда чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди

15:38 / 09.09.2026

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2-сентябрь куни “Бурчмулла” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ота ва унинг икки ўғли катерда сайр қилиш вақтида чўмилиш тақиқланган ҳудудга бориб, қутқарув нимчаларисиз сувга тушган. Шундан сўнг учаласи ҳам чўкиб кетган.

Хабар келиб тушиши билан ФВВнинг ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, қидирув ишларини бошлаган. Қидирув ҳудудининг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги сабабли ҳодиса жойида махсус штаб ташкил этилган.

Қидирув ишларига Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг қўшимча кучлари ҳам жалб қилинган. Жараёнда зарур техника ва замонавий қидирув воситаларидан фойдаланилмоқда.

Қайд этилишича, бугун соат 13:02 да чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилган.

Ҳодиса қандай содир бўлган?

Дастлабки маълумотларга кўра, оила Чорвоқ сув омборида катерда сайр қилган ва суратга тушиш мақсадида чўмилиш тақиқланган ҳудудда тўхтаган. Кейинчалик улар шу жойда чўмилишга қарор қилган.

Катер ҳайдовчиси сувга тушишдан аввал қутқарув нимчаларини кийишни тавсия қилган, бироқ фуқаролар унинг тавсиясига амал қилмаган.

Сувга тушган болалардан бирининг оёғи тортишиб қолган. Уни қутқариш учун отаси сувга тушган, кейин иккинчи ўғил ҳам сувга кирган. Натижада ота ва унинг икки ўғли кетма-кет сувга чўкиб кетган.

Ҳодиса вақтида ҳудудда шамол бўлиб, сувда тўлқин кузатилган. Катер ҳайдовчиси ҳам фуқароларни қутқаришга уринган, бироқ уларни сувдан чиқаришга муваффақ бўлмаган.

Айни пайтда қолган икки фуқаронинг жасадини топиш бўйича қидирув ишлари давом эттирилмоқда.


Бошқалар


														
														Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилади

10-сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда …
16:11 / 09.09.2026

														
														Қозоғистон болалар учун фастфуд рекламасини чекламоқчи

Қозоғистон болалар учун фастфуд рекламасини чекламоқчи

Қозоғистонда болаларга мўлжалланган фастфуд рекламаларини чеклаш таклиф қилинмоқда.
15:43 / 09.09.2026

														
														Чорвоқда чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди

Чорвоқда чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодд…
15:38 / 09.09.2026

														
														Россия Харковда Украина ҳарбий техникаларига зарба берганини маълум қилди

Россия Харковда Украина ҳарбий техникаларига зарба берганини маълум қилди

Россия Қуролли кучлари Харков вилоятида Украина қўшинларига тегишли ҳарбий техникаларга дронлар орқали зарба берганини маълу…
15:21 / 09.09.2026

														
														Эйфел минорасида ҳинду делегацияси ташрифи вақтида аёл ходимлар четлатилгани юзасидан текширув бошланди

Эйфел минорасида ҳинду делегацияси ташрифи вақтида аёл ходимлар четлатилгани юзасидан текширув бошланди

Париждаги Эйфел минорасида ҳинду диний делегацияси ташрифи вақтида аёл ходимлар иш жойларини тарк этишга мажбурлангани ҳақид…
12:51 / 08.09.2026

														
														Россия ва Шимолий Корея ўртасида илк автомобиль кўприги очилди

Россия ва Шимолий Корея ўртасида илк автомобиль кўприги очилди

Россия ва Шимолий Корея ўртасида Туманган дарёси устидан ўтувчи илк автомобиль кўприги фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Рос…
09:55 / 08.09.2026

														
														Шакира Қирғизистонда концерт беради

Шакира Қирғизистонда концерт беради

Колумбиялик машҳур хонанда Шакира Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида концерт беради. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти ишлар …
12:49 / 07.09.2026

														
														Эрон АҚШга огоҳлантириш берди: “Ўйин шартлари ўзгарди”

Эрон АҚШга огоҳлантириш берди: “Ўйин шартлари ўзгарди”

Эрон ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар кучайиши ортидан Теҳрон Вашингтонни огоҳлантирди. Эрон томони кейинги ҳужумларга я…
12:00 / 07.09.2026

														
														Мисрда машҳур телебошловчи ўлим жазосига ҳукм қилинди

Мисрда машҳур телебошловчи ўлим жазосига ҳукм қилинди

Миср суди телебошловчи Сара Ҳалифа ва жиноят иши бўйича яна 11 нафар айбланувчини гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ҳам…
11:05 / 07.09.2026

														
														Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар инфляциядан юқори суръатда ошди

Қозоғистонда пенсиялар ўсиши инфляция даражасидан юқори кўрсаткични қайд этди. Бироқ экспертлар бу рақамлар ортида статистик…
15:18 / 06.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг PISA 2025 натижаларида ижобий ўсиш қайд этилди

Ўзбекистоннинг PISA 2025 натижаларида ижобий ўсиш қайд этилди

Ўзбекистон PISA 2025 халқаро тадқиқотида 91 та давлат ва таълим тизими қаторида иштирок этди. Мамлакат мазкур халқаро баҳола…
14:13 / 08.09.2026
Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан 1 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлашти…
09:40 / 09.09.2026
11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026
Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Фарғона вилоятида 210 минг АҚШ доллари эвазига туман ҳокими лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақд…
12:07 / 08.09.2026
Ўзбекистонда аҳолига суюлтирилган газ етказиб берувчи компания ташкил этилади

Ўзбекистонда аҳолига суюлтирилган газ етказиб берувчи компания ташкил этилади

Ўзбекистонда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини ислоҳ қилиш доирасида янги компания ташкил этиш таклиф қилинди.…
16:30 / 07.09.2026
Тошкент–Андижон йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилади

Тошкент–Андижон йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилади

10-сентябрдан Тошкент–Андижон йўналишида замонавий тезкор CРРC-Далиан электропоезди қатнови йўлга қўйилади. У амалдаги 730/7…
15:51 / 09.09.2026
Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилиши мумкин

Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилиши мумкин

Педагог ва раҳбар ходимларга 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули бе…
12:45 / 08.09.2026
Ўзбекистон қурувчилари Сербияда 200 километрлик темирйўл лойиҳасида иштирок этади

Ўзбекистон қурувчилари Сербияда 200 километрлик темирйўл лойиҳасида иштирок этади

Ўзбекистонлик қурувчи ва темирйўл мутахассислари Сербияда темирйўл инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда янги темирйўл у…
12:55 / 08.09.2026
Россия Харковда Украина ҳарбий техникаларига зарба берганини маълум қилди

Россия Харковда Украина ҳарбий техникаларига зарба берганини маълум қилди

Россия Қуролли кучлари Харков вилоятида Украина қўшинларига тегишли ҳарбий техникаларга дронлар орқали зарба берганини маълу…
15:21 / 09.09.2026
АҚШ Канададан алкоголь ва мотоцикл импортини тақиқлайди

АҚШ Канададан алкоголь ва мотоцикл импортини тақиқлайди

АҚШ 29 сентябрдан Канададан айрим турдаги алкоголли ичимликлар, мотоцикллар ва сут маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлайди.…
09:34 / 09.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!