Эрон нефть, газ ва суюқ ёнилғи маҳсулотларини ташувчи хорижий кемалардан олинадиган 10 фоизлик йиғимни вақтинча бекор қилди. Қарор мамлакатга нефть-газ маҳсулотларини олиб кирувчи ёки уларни Эрондан олиб чиқувчи кемаларга нисбатан қўлланади.
Эрон ҳукумати мазкур йиғим транспорт харажатларини оширганини ҳисобга олиб, уни вақтинча тўхтатишга қарор қилган. Чеклов тегишли маҳсулотлар рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланиб, расман эълон қилингунга қадар амал қилади.
Расмий маълумотларга кўра, йиғимнинг бекор қилиниши юк ташиш харажатларини камайтириши ва хорижий кемаларнинг Эрон билан боғлиқ ташувларда иштирокини рағбатлантириши кутилмоқда.
Мазкур қарор АҚШнинг Эроннинг денгиз орқали нефть экспортига нисбатан босими кучайган бир пайтда қабул қилинди. Шунингдек, аввалроқ Ҳормуз бўғозидан ўтувчи кемаларга тўлов жорий этилиши эҳтимоли ҳам муҳокама қилинган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!