Европа Иттифоқи мамлакатлари 25-октабрга ўтар кечаси қишки вақтга ўтди. Шу муносабат билан соат миллари бир соат орқага сурилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Қайд этилишича, Брюсселда 25-октабрга ўтар кечаси соат 03:00 да вақт 02:00 га ўзгартирилган. Мазкур тартиб Европа Иттифоқи мамлакатларида ёзги ва қишки вақтга ўтиш бўйича ягона қоидалар асосида амалга оширилади.
Европа Иттифоқида вақтни мавсумий ўзгартириш тартиби 1996 йилдан бери амал қилади. Унга кўра, март ойининг охирги якшанбасида соат миллари бир соат олдинга, октабр ойининг охирги якшанбасида эса бир соат орқага сурилади.
2019 йилда Европарламент соат милларини мавсумий ўзгартириш амалиётидан воз кечишни қўллаб-қувватлаган. Бироқ Европа Иттифоқи мамлакатлари бу масалада ҳозиргача ягона қарорга келмаган.
Европа Иттифоқи ҳудудида учта вақт минтақаси мавжуд. Ирландия ва Португалияда Гринвич вақти, Финляндия ва Болтиқбўйи мамлакатлари каби саккизта давлатда Шарқий Европа вақти, Германия ва бошқа аъзо мамлакатларда эса Марказий Европа вақти амал қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!