$
12055.81 UZS
36.54
169.06 UZS
3.41
14008.85 UZS
24.43
31° Кечаси 18°

Коллаген ҳақида қачон ташвишланишингиз керак?

18:55 / 16.04.2023

Коллаген ҳақида қачон ташвишланишингиз керак?

Коллаген инсон ва ҳайвонларнинг тери ҳамда бириктирувчи тўқималарида жойлашган асосий таркибий оқсил бўлиб, инсон танасидаги оқсилнинг тахминан 30 фоизини ташкил қилади. Коллагеннинг асосий вазифаси терини соғлом сақлаш ҳамда яралар ва чандиқларни тўғри даволашга ёрдам беришдир. Коллаген танада аминокислоталарга бўлинади, кейинчалик у ҳужайра қурилиши ва янгиланиши учун ишлатилади.

Коллаген 19 та аминокислотадан иборат (масалан, глицин, пролин, гидроксипролин, лизин ва аргинин). Коллагеннинг камида 29 тури мавжуд. Одамларда асосан I-III турлар мавжуд:

  • I тур – асосан, тери, пай, қон томирлари, органлар ва суякларда;
  • II тур – тоғайда;
  • III тур – ретикуляр толалар (бириктирувчи тўқимадаги ингичка шохланган толалар)да мавжуд.

Коллаген диетаси жуда кўп шакар ва қайта ишланган углеводлардан воз кечишни ҳамда коллагенга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилишни ўз ичига оладиган овқатланиш режасидир. Коллаген даражаси ёш билан боғлиқ бўлгани сабабли, кўпроқ коллагенли маҳсулотларни истеъмол қилиш ёшлик, энергия ва гўзалликни сақлашга ёрдам беради.

Коллаген даражаси пасайганда нима бўлади?

Танадаги коллаген ишлаб чиқариш ёш ўтгани сайин камайиб боради. Бу содир бўлганда, терининг эластиклиги ва эпидермис қалинлигида пасайиш кузатилади. Бу терининг шикастланишига, ажинларнинг кўпайишига ва терининг осилиб қолишига олиб келади. Кам коллаген ҳам соч ўсишини камайтириши ва сочларнинг ингичкалашишига ҳисса қўшиши мумкин. Коллагеннинг камайиши тоғай ва пайларнинг қаттиқроқ ва камроқ мослашувчанлиги, мушакларнинг қисқариши ва заифлашишига, бўғимлардаги оғриқлар, остеоартрит ҳамда ошқозон-ичак муаммоларига олиб келиши мумкин.

Коллаген ҳақида қачон ташвишланишингиз керак?

Танангиздаги коллаген ишлаб чиқариш қариш билан камаяди. Ёш улғайган сари коллаген даражаси пасая бошлайди ва нотўғри овқатланиш, турмуш тарзи, генетика ҳамда қуёшнинг ҳаддан ташқари терига таъсири каби бошқа омиллар туфайли тезлашиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳар йили 30 ёшдан кейин танангиз нафақат коллагенни, балки юқори сифатли коллаген ишлаб чиқариш қобилиятини ҳам йўқотади. Шундай қилиб, энди танангиздаги коллаген зич ташкил этилган толалар тармоғидан тарқоқ лабиринтга ўтади. Атроф-муҳит таъсири коллаген толаларига зарар етказиши мумкин, яъни уларнинг қалинлиги ва кучини камайтиради, бу эса тери юзасида ажинлар пайдо бўлишига олиб келади.

Коллаген суякларингизни ўраб турган ва уларни юқори таъсирли ҳаракатлар зарбасидан ҳимоя қиладиган тоғайнинг 60 фоизини ташкил қилади. Коллаген етишмовчилиги тўғайга зарар етиши ва бошқа муаммоларга олиб келиши мумкин.

Танадаги коллагенни қандай ошириш мумкин?

Тана коллаген ишлаб чиқариш учун аминокислоталар ва озиқ-овқатдан олган озуқа моддаларини бирлаштиради. Шундай қилиб, агар танангизда керакли элементлар бўлмаса, у етарли даражада коллаген ишлаб чиқара олмайди. Бундан ташқари, ёшга кўра, танангиз озуқа моддаларини аввалгидек самарали равишда ўзлаштирмаслиги ва синтез қилмаслиги мумкин.

Коллаген етишмовчилигининг асосий сабаблари нотўғри овқатланиш, турмуш тарзи ва қаришдир. Қариш ҳаётнинг табиий жараёни бўлса-да, сиз коллаген истеъмол қилишни назорат қилишингиз мумкин. Коллаген даражасини оширишнинг икки йўли мавжуд. Биринчидан, диетани яхшилаш орқали бўлса, иккинчидан, парҳез қўшимчалари.

Агар коллагенни истеъмол қилишни кўпайтирсангиз, озиқ-овқат ёки қўшимчалар орқали қўшимча протеин бўғимларингиз орасидаги тоғайга тўпланади. Бундан ҳам қизиқроқ ва фойдали томони шундаки, коллагенни қабул қилиш танангизни табиий равишда кўпроқ коллаген ҳосил қилиш учун рағбатлантириши мумкин. Натижада, сизда яхши ҳаракатчанлик ва мослашувчанлик, камроқ оғриқ ва яллиғланиш бўлиши мумкин.

Аммо шуни ёдда тутингки, коллагенни истеъмол қилиш шикастланган тоғай ёки бўғимларни сеҳрли тарзда тиклай олмайди, бошқатдан ўстира олмайди ёки ҳатто қариш туфайли унинг табиий йўқ бўлишини қайтара олмайди. Бу фақат танангизда янги коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантириши мумкин, холос.


Лайфстайл


														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

														
														Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Секин ҳаёт (slow living) нима?“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалса…
12:18 / 26.05.2025

														
														Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекаси бўлиш — бу оддийликда мукаммаллик яратиш санъатидир. Уй бекалари — оиланинг юраги, муҳитнинг меъмори.
15:19 / 30.04.2025

														
														“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумида собиқ полиция ходими Хван Чжун-Хонинг онаси ролини ижро этган актриса Ли Жу-ши…
09:46 / 04.02.2025

														
														Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Балансли нонушта қилиш яхшироқ умумий овқатланиш билан боғлиқ бўлиб, танангизни руҳий ва жисмоний қийинчиликларни енгиш учун…
13:32 / 25.01.2025

														
														Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Флагман нафақат инновацион камера, балки одатий стандартларни ўзгартирувчи ноёб орқа панель дизайнини ҳам олади.
11:13 / 25.01.2025

														
														Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Санкт-Петербургдаги Luxury World Spa компанияси “Криптосауна” лойиҳасини тақдим этди. Янги маҳсулот ASIC (криптовалюта қазиб…
10:35 / 25.01.2025

														
														Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ушбу тадқиқот амалга оширилгандан сўнг ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ошган.
15:29 / 18.01.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасида IPOга чиқади

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасида IPOга чиқади

Бугун — 18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг бирламчи оммави…
13:36 / 18.05.2026
“Биз Ўзбекистон тарихидаги илк халқаро акциялар таклифини муваффақиятли амалга оширганимиздан жуда фахрланамиз”, — “Templeton Templeton” раҳбари

“Биз Ўзбекистон тарихидаги илк халқаро акциялар таклифини муваффақиятли амалга оширганимиздан жуда фахрланамиз”, — “Templeton Templeton” раҳбари

“Ушбу ютуқ Ўзбекистон учун ҳал қилувчи ҳамда тарихий марра ҳисобланади”, — деди “Templeton Templeton” раҳбари.
16:26 / 18.05.2026
Хоразм ва Қорақалпоғистонда кучли шамол батутларни учириб юборди

Хоразм ва Қорақалпоғистонда кучли шамол батутларни учириб юборди

Кеча Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудларида кузатилган кучли шамол оқибатида турли фавқулодда ҳолатлар юзага келгани айтилмоқ…
10:09 / 18.05.2026
Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ва собиқ ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ва собиқ ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Булунғур туманида фаолият юритувчи “Бухгалтерия маркази” давлат муассасаси ҳисобчиси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришг…
13:51 / 19.05.2026
Марказий банк банкоматлар ишини яхшилашга чақирди

Марказий банк банкоматлар ишини яхшилашга чақирди

Марказий банк тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторларига банкоматлар билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал қилиш бўйич…
14:18 / 17.05.2026
Тошкент–Иссиқкўл авиақатнови йўлга қўйилади

Тошкент–Иссиқкўл авиақатнови йўлга қўйилади

Қирғизистоннинг Asman Airlines авиакомпанияси Uzbekistan Airports билан Тошкент ва Қирғизистон аэропортлари ўртасида мунтаза…
11:39 / 17.05.2026
Ўзбекистон Президенти шаҳарларни барқарор ривожлантириш борасида қатор ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти шаҳарларни барқарор ривожлантириш борасида қатор ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 май куни Бокудаги Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирас…
17:17 / 18.05.2026
Ўзбекистонда тураржой қурилиши 6,6 фоизга ошди

Ўзбекистонда тураржой қурилиши 6,6 фоизга ошди

2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда тураржой қурилиши ўсишда давом этди. Уч ой давомида фойдаланишга топширилган уй-ж…
14:39 / 17.05.2026
АҚШдаги масжидда ўсмирлар теракт уюштирди. Қурбонлар бор

АҚШдаги масжидда ўсмирлар теракт уюштирди. Қурбонлар бор

АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Диего округида жойлашган масжидда қуролли ҳужум содир этилди. NBC News хабарига кўра, воқеа…
09:36 / 19.05.2026
Франция Жамол Қошиқчи иши бўйича Саудия валиаҳдига қарши тергов бошлади

Франция Жамол Қошиқчи иши бўйича Саудия валиаҳдига қарши тергов бошлади

Париж апелляция суди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга нисбатан журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирили…
10:43 / 17.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!