$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Макияж”сиз таниб бўлмайдиган санъаткорлар

10:41 / 12.02.2024

Ҳозирда замонавий безовчи косметик воситалар орқали аёллар юз тузилишларини ўзгача қиёфага келтира оладилар. Бу ишни малакали стилистлар амалга оширишмоқда.

Шоу-бизнес олами вакиллари эса омма олдида ҳамиша гўзал, бенуқсон бўлиб кўринишга ҳаракат қилишади. Аммо шундай юлдузлар борки, улар ўзларининг асл ҳуснини ижтимоий тармоқларга жойлашдан қўрқмайди.

Омма олдига пардозсиз кўриниш берган машҳур юлдузларнинг “макияжсиз” кўринишини “Telehealthdave” нашри тақдим этди.


1. Беёнсе


90 йилларда машҳур “Дестинйъс Чилд” триоси аъзоси бўлган Беёнсе гуруҳ тарқалиб кетганидан сўнг ҳам ижоддан тўхтамади. У яккахон тарзда фаолият юрита бошлади. Бундан ташқари, хонанда “Пушти пантера”, “Ўйланган”, “Орзулар қизи” каби фильмларда ҳам суратга тушди.
Беёнсе репер Шон Картер Жей Зи билан турмуш қурган ва ҳозирда уларнинг уч нафар фарзанди бор.

2. Шакира


Мухлисларининг фикрича, Шакира пардоз-андозсиз ҳам гўзал кўринади. Шакира “Граммй”, “Лотин Мусис Авардс” ва МТВ, “Биллбоард” ва бошқа кўплаб мукофотлар соҳибаси. У бутун дунё бўйлаб 75 миллиондан ортиқ альбомидан яхшигина даромад кўрган ва бу рекорд сифатида қайд этилган.

3. Леди Гага


Леди Гага шоу-бизнесдаги ғайриоддий инсон ва уришқоқ қўшиқчи сифатида тез-тез эътибор марказига тушади. У саҳна юзини кўргандан бери бутун дунё бўйлаб мусиқа ихлосмандларининг муҳаббатига сазовор бўлди. Унинг муваффақиятли альбомлари орасидан “Тҳе Фаме”, “Жоанне”, “Чроматиса ва Борн Тҳис Вай” кабилар ўрин олган. Леди Гаганинг бутун дунё бўйлаб 124 миллиондан ортиқ альбомлари сотилади. Унинг ҳозирги бойлиги тахминан 275 миллион долларга баҳоланмоқда.

Қўшиқчининг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган макияжсиз селфиси, кўпчиликни ҳайратга солди. Чунки унинг пардозсиз кўринишида таниш қийинов.

4. Женнифер Лопез


Лопез ўз карерасини “Ливинг Солор” шоусида актёрликдан бошлаган. Юлдузнинг бир қатор машҳур фильмлари бўлиб, “Анасонда” ва “Ҳустлерс” шулар жумласидандир. Женнифер тахминан 400 миллион долларлик бойликка эга бўлган моҳир ишбилармон аёл ҳисобланади.
Лопез доимо камера қаршисида гўзал кўринишга ҳаракат қилган ва шундай ҳам бўлган. Шу билан бирга у омма олдига пардозсиз чиқишдан ҳам қочмаган.

5. Селин Дион


“Титаник” фильмига олинган саундтреки билан машҳур бўлган Селин Дион мухлислари қаршисига ҳамиша пардоз билан чиқишни одат қилган. Асрнинг энг буюк қўшиқчиларидан бири бўлса-да, у янада гўзал кўриниши учун юзни парвариш қилиш воситаларидан фойдаланади.

6. Анжелина Жоли


Анжелина Жоли кино саноатида нафақат ўзининг истеъдоди, балки гўзал кўриниши билан ҳам қалбларни забт этган. Ўз истеъдоди туфайли у бир нечта мукофот ва номинацияларини қўлга киритди, жумладан, “Олтин глобус”, “Оскар” мукофотининг совриндори бўлди.

7. Жанет Жексон


52 ёшли қўшиқчи Жанет Жексон поп қироли Майкл Жексоннинг синглиси сифатида шуҳрат қозонди. Унинг машҳур альбомлар ансамбли “Алл Фор Ёу”, “Рйтҳм Натион 1814”, “Тҳе Вельвет Ропе” ва “Жанет” ва бошқалардан иборат. У ўз карераси давомида умрининг охиригача етадиган мол-мулк жамғарди. Жанет бегоналарнинг олдида пардоз-андозсиз кўриниш беришни хушламайди. Уни кўз қаламлари ва лаб бўёғисиз кўрганда таниш қийин. Бироқ Жанет 52 ёш бўлишига қарамасдан ҳали ҳам уни навқирон кўринишда бўлиб, мафтункорлик уни тарк этмаган. 2017 йилда Жанет Жексон фарзандли бўлди, аммо эри Виссам ал-Мана билан турмуши узоққа чўзилмади.

8. Кайли Женнер


Интернетда Кайли Женнернинг ҳеч қандай пардозсиз селфиси тарқалди. Мухлислари бу суратга ижобий изоҳлар қолдиришган. Уларнинг фикрича, Кайли “макияжсиз” ҳам бенуқсон ҳусн эгаси. Женнернинг айтишича, бундай кўринишга эришиш учун мунтазам равишда тери парвариши зарур. Ҳозирги кунда у ўзининг “Кайли” деб номланган косметик бизнеси билан шуғулланмоқда ва шунинг ортидан “Форбес”да дунёдаги энг ёш миллиардер сифатида рўйхатга олинган.

9. Ким Кардашян


Ким Кардашян ҳамиша оммага идеал пардоз билан кўриниш берган. Шундай бўлса-да унинг пардозсиз олинган расмлари ҳам йўқ эмас. Кузатувчилар ва экспертларнинг фикрича, юлдуз юзидаги нуқсонларини йўқотиш учун бир неча бор пластик жарроҳлик амалиётини ўтказган. Реалити-шоу юлдузи эса ҳеч қачон буни тан олмайди.

10. Карди Би


Шоу-бизнесда ўзининг ноанъанавий йўналишига эга Кардининг биз ҳозиргача кўрган барча суратлари ва видеолари пардоз-андозлар маҳсули эди. Яқинда у Инстаграм’даги саҳифасида ўзининг “макияж”сиз видеосини жойлаштирди. Бўёқларсиз у бутунлай бошқача қиёфада кўринади. Кардининг айтишича, у сунъий косметика маҳсулотларидан фойдаланмасликни афзал кўради.


Қизиқарли


														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!