“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Каталония клубидан норози. У клубни ўзига нисбатан ҳурматсизлик қилди деб ҳисоблайди. Июл ойи бошларида “кўк-анорранглилар” нидерландияликни “Мй” га ўтишга мажбурламоқчи бўлганда, ОАВда футболчининг шартнома тафсилотлари ҳақида баъзи маълумотлар тарқалган. Натижада, бу жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган эди.
“Менинг шартномам тафсилотлари оммага эълон қилинди. Бу ишни қилмадим. Бу маълумотларни мендан бошқа фақат яна бир томонни ҳуқуқи бор эди. Бу “Барса” томонидан тарқатилган. Шундан сўнг ортиқча умуман кераксиз ҳаракат бўлганини ўйлаб қолдим. Тўсатдан ҳаёлимга бир фикр келди: аслида менинг шартномам ҳақиқиймиди? Чунки, менинг шартномам Бартамеу билан – унинг бунга ҳуқуқи бўлмаган пайтда тузилган эди.
Клубнинг бу ишидан ғазабландим, лекин вазиятга таъсир ўтказа олмадим. Мураббий менга қарши эканлигини ҳис қилмадим. Интервюларида у ҳар доим менинг ўйинларимдан мамнунлигини билдирди ва “Барселона”даги муаммо иқтисодий соҳа билан боғлиқлигини айтди. Менимча, бу мавзуда гапириш қийин бўлган” – дейди футболчи.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!