$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

09:27 / 04.09.2026

АҚШ Мудофаа вазирлиги 30 ёш ва ундан катта ҳарбий хизматчиларда тестостерон етишмовчилигини мажбурий текширишни назарда тутувчи янги клиник қўлланмани вақтинча бекор қилди.

Пентагон мазкур қўлланмани 2-сентабр куни эълон қилган эди. Бироқ орадан бир кун ўтиб, ҳужжат ҳамда вазирлик матбуот котиби Шон Парнеллнинг унга ҳамроҳ баёноти расмий сайтдан олиб ташланди.

АҚШ расмийси қўлланма “янгиланишлар киритиш учун вақтинча бекор қилинганини” маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча аввалги вақтинчалик кўрсатмалар амалда қолади.

Янги қоидалар фаол хизматдаги ва захирадаги 30 ёшдан катта ҳарбий хизматчиларни ҳар йилги тиббий кўрик доирасида тестостерон етишмовчилиги бўйича текширишни назарда тутган эди. Ҳужжатда тестостерон даражасининг пастлиги ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний бардоши ва жанговар тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган.

Қўлланмага кўра, эркак ҳарбийлар дастлаб махсус сўровномадан ўтказилиши, зарурат туғилганда эса қон таҳлили орқали тестостерон даражаси текширилиши керак эди. Тестостерон етишмовчилиги аниқланган ҳолатларда гормонал даволаш масаласи ҳам кўриб чиқилиши белгиланган.

Аёл ҳарбийлар учун эса текширув гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолатлар, жумладан, чарчоқ ва ҳайз сиклидаги ўзгаришларни баҳолашни ўз ичига олган. Гормонал терапия фақат муайян тиббий ҳолатларда тавсия этилиши кўзда тутилган.

Мазкур ташаббус АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет томонидан илгари сурилган эди. Унинг асосий мақсади ҳарбий хизматчилар саломатлигини яхшилаш орқали қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш экани таъкидланган.

Бироқ янги тартиб тиббиёт мутахассислари томонидан танқид қилинди. Айрим экспертларнинг фикрича, 30 ёшдан катта барча ҳарбий хизматчиларни тестостерон етишмовчилиги бўйича мажбурий текшириш зарурати етарлича илмий асосланмаган.

Мутахассислар, шунингдек, тестостерон терапиясидан ортиқча фойдаланиш юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолар ва бепуштлик каби хавфларни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шу билан бирга, айрим шифокорлар янги ёндашувни қўллаб-қувватлади. Уларнинг таъкидлашича, тестостерон ва бошқа гормонлар билан боғлиқ муаммоларни эрта аниқлаш ҳарбий хизматчиларда айрим касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва даволашга ёрдам бериши мумкин.

АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари бошқармаси (ФДА) сентабр ойининг ўрталарида тестостерондан тиббий мақсадларда фойдаланиш масаласини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиши кутилмоқда.

Пентагон янги клиник қўлланма қачон қайта эълон қилиниши ёки унга қандай ўзгартиришлар киритилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот бермаган.


Спорт


														
														Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Кеча, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб …
16:24 / 07.10.2026

														
														«Текинга жанг қилишга тайёрман».

«Текинга жанг қилишга тайёрман».

Мелиқўзиев чемпионлик жанги учун гонораридан воз кечмоқчи.
16:09 / 07.10.2026

														
														Осиё ўйинлари якунланди.

Осиё ўйинлари якунланди.

Жорий йилги Осиё ўйинларида умумий ҳисобда Ўзбекистон атлетлари 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалга сазовор бўл…
15:43 / 04.10.2026

														
														Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа турнир яримфиналига чиқди ва финал йўлланмаси учун баҳсда КХДР ва Япония жамоалар…
16:19 / 25.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон Самарқанддаги шахмат олимпиадасида олтита жамоа билан иштирок этмоқда. 1-турда эркакларнинг учта жамоаси Ямайка, …
08:25 / 17.09.2026

														
														Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Нурсултон Рўзибоев UFC жангида Майкл “Веном” Пейжга ютқазди

Франция пойтахти Парижда ўтказилган UFC Fight Night турнирида ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев британиялик Майк…
09:33 / 06.09.2026

														
														Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

АҚШ Мудофаа вазирлиги 30 ёш ва ундан катта ҳарбий хизматчиларда тестостерон етишмовчилигини мажбурий текширишни назарда туту…
09:27 / 04.09.2026

														
														"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

Қайд этилишича, маблағ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сонли "Спорт соҳасини молиялаштири…
18:08 / 01.08.2026

														
														“Менга ҳурматсизлик қилманг” – Месси

“Менга ҳурматсизлик қилманг” – Месси

Месси португалиялик ҳакамга эътироз билдирди.
17:03 / 12.07.2026

Бу ҳам қизиқ

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 8-октабр куни «Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга нисбата…
17:51 / 08.10.2026
АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда президент Дональд Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилиб, Оқ уй яқинидаги «Халқ уйи» музейига жойлаштирилди. Бу ҳақд…
15:10 / 08.10.2026
Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

9 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.…
15:35 / 08.10.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026
Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўр…
11:03 / 08.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида энергетика, сув р…
16:37 / 08.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!