Франция пойтахти Парижда ўтказилган UFC Fight Night турнирида ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев британиялик Майкл “Веном” Пейжга қарши октагонга кўтарилди.
Ўрта вазн тоифасидаги рейтинг жанги уч раундга мўлжалланган бўлиб, тўлиқ давом этди. Биринчи раунднинг дастлабки сонияларида Рўзибоев рақибини партерга олиб ўтди ва раунд якунига қадар уни назорат қилди.
Иккинчи раундда жанг асосан тик турган ҳолатда кечди. Ҳар икки жангчи зарбалар беришга уринган бўлса-да, уларнинг аксарияти аниқ нишонга тегмади.
Ҳал қилувчи учинчи раундда эса Пейж фаолликни оширди. Якунда учала ҳакам ҳам жангни 29:28 ҳисобида британиялик спортчи фойдасига баҳолади.
Бу Рўзибоевнинг ММА фаолиятидаги 9-мағлубияти бўлди. Ўзбекистонлик жангчи ҳисобида 37 та ғалаба ва 2 та дуранг ҳам мавжуд.
Шунингдек, Рўзибоев УФCъдаги еттинчи жангида иккинчи бор мағлубиятга учради. Унинг промоушендаги рекорди 5 та ғалаба ва 2 та мағлубиятдан иборат.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!