$
11853.55 UZS
6.39
141.86 UZS
0.42
13869.84 UZS
26.43
31° Кечаси 18°

Ўтган олти ойда кўчмас мулк савдоси 5,7 фоизга қисқарди

16:57 / 11.07.2024

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг навбатдаги шарҳида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида содир бўлган ўзгаришларни таҳлил қилди.Бу ҳақда UzA хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг июнида кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони камайиб, жами 20,2 мингтани ташкил қилган.   

Жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича кўчмас мулк бозорида умумий савдолар ҳажми 5,7 фоизга пасайган. Аммо ҳудудий кесимда вазият бир турли бўлмаган динамика билан характерланади. Андижон, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида фаоллик ошгани қайд этилган.   

Таҳлил кўчмас мулк бозори беқарорлиги ва қисқа муддатли тебранишларига ишора қилмоқда. Хусусан, бир ой давомида фаоллик 6,4 фоизга пасайиб, икки ойлик ижобий динамика ўрнини эгаллади. Ҳолбуки, май ойида сотувлар 9 фоизга, апрель ойида эса 11 фоизга ошган эди. Йил давомида сотувлар деярли 14 фоизга пасайган.   

Июнь ойида ҳудудлар кесимида кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларнинг энг кўп пасайиши Сирдарё, Бухоро ва Андижон вилоятларида кузатилган – мос равишда 21 фоиз, 20 фоиз ва 16 фоиз.   

Республиканинг аксарият ҳудудларида сотувлар пасайишига қарамасдан, Тошкент шаҳрида ижобий динамика сақланиб қолган. Ҳисобот даврида пойтахтда фаоллик деярли 5 фоизга ўсган.   

Жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида умумий савдолар сони 5,7 фоизга пасайган. Мазкур пасайиш айниқса, Навоий вилоятида сезиларли бўлиб, операциялар 26,5 фоизга қисқарган. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 13,8 фоизни, Жиззах вилоятида 10,6 фоизни ташкил этган.   

Шу билан бирга, бир қатор ҳудудларда ижобий динамика қайд этилган. Хусусан, 6 ой ичида ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда энг кўп ўсиш Андижон (12,7 фоиз), Хоразм (8,3 фоиз) ва Қашқадарё вилоятларида (6 фоиз) кузатилган.   

Пойтахт ижара бозори май ойида бироз тикланишдан сўнг, яна пасайиш билан характерланди. Хусусан, Тошкентда ижаранинг ўртача баҳоси 1,2 фоизга пасайиб, бир квадрат метр учун 8,3 долларни ташкил этган.   

“Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара ҳақи ҳамон юқори бўлиб, ҳар квадрат метр учун ўртача 10,2 долларга тенг бўлиб турибди.   

Нисбатан арзон уй ижараси Олмазор, Сергели ва Бектемир туманларида сақланиб қолмоқда, бу жойларда ижаранинг ўртача нархи бир квадрат метр учун 6,4 долларни ташкил қилади.   

Шу билан бирга, йил бошидан бери ижара нархининг 9,8 фоизга арзонлашиши қайд этилган, ўтган йилнинг июнига нисбатан эса ижара ҳақи 5,5 фоизга пасайган.   

“Ўтган ойда иккиламчи кўчмас мулк бозорида ҳам нархлар ўсиш суръати секинлашган. Агар май ойида уй-жой ўртача нархи ўсиши квадрат метр учун 1,3 фоизни ташкил этган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич 0,3 фоиз бўлган. Бироқ ўтган йилнинг июнига нисбатан иккиламчи бозорда нархлар деярли 10 фоизга ошган”, дейилади хабарда.

Иккиламчи уй-жой сегментида уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Хоразм (18,1 фоизга), Бухоро (17,1 фоизга), Қашқадарё (16,7 фоизга) ва Тошкент вилоятларида (16 фоизга) қайд этилган.   

Тошкентда иккиламчи бозордаги умумий нархлар бир ойда 1,1 фоизга пасайган. Шайхонтоҳур (0,8 фоиз), Яккасарой (0,6 фоиз) ва Олмазор туманларида (0,3 фоиз) эса ўсиш кузатилган.   



														
														Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, патруль автомобилига интервью Nexia 2 ҳайдовчиси 15 суткага м…
16:19 / 23.08.2026

														
														Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк бир палатали Қурултой сайловларига старт берилди.
15:06 / 23.08.2026

														
														«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз бериш эвазига пул м…
10:34 / 23.08.2026

														
														Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Илк бор Тошкент шаҳрида Марказий Осиёга халқаро инвестицияларни жалб этишнинг кейинги босқичига бағишланган муҳим панель сес…
10:29 / 23.08.2026

														
														ChatGPT 31 давлатда реклама кўрсатишни бошлайди

ChatGPT 31 давлатда реклама кўрсатишни бошлайди

ChatGPT 24 августдан бошлаб 31 та давлатдаги фойдаланувчиларга реклама кўрсатишни бошлайди.
10:23 / 23.08.2026

														
														Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ФВВ Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
18:00 / 22.08.2026

														
														Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» халқаро фестивали қизғин ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.
12:47 / 22.08.2026

														
														Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён саккиз кишида Конго-Қрим геморрагик иситмаси аниқланган. Улар орасида Ўз…
12:03 / 22.08.2026

														
														Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Ички ишлар бўлими ходими маҳаллий фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани ҳақида хабар …
12:00 / 22.08.2026

														
														Британияда питон саратондан ноёб усул ёрдамида даволанди

Британияда питон саратондан ноёб усул ёрдамида даволанди

Буюк Британиянинг Кент графлигидаги ҳайвонот боғида ветеринарлар 18 ёшли, беш метр узунликдаги Жоди Фостер лақабли тўрсимон …
11:53 / 22.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Бухоро туманида замонавий ва энергиятежамкор талаблар асосида реконструкция қилинган 21-сонли МТТнинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева Бухоро туманида замонавий ва энергиятежамкор талаблар асосида реконструкция қилинган 21-сонли МТТнинг очилиш маросимида иштирок этди

Жорий йилнинг 15 май куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига борган эди.
12:34 / 21.08.2026
Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчиси билан юзага келган можаро вақтида унга куч ишлатган блогер қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар…
14:43 / 19.08.2026
Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» халқаро фестивали қизғин ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.
12:47 / 22.08.2026
Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

АҚШда машҳур ижодкорларнинг янги албомлари тақдим этилган кунларда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари сони сезил…
11:40 / 19.08.2026
Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» фестивали ўтказилмоқда. Тадбирни ташкил этиш учун маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 453 …
11:46 / 22.08.2026
Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил 22 август куни Сурия жанубига зарба бериб, буни “террорчи”ни йўқ қилиш амалиёти деб атади. Дамашқ эса ҳаво ҳудуди очи…
15:49 / 23.08.2026
Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимла…
16:08 / 19.08.2026
«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз бериш эвазига пул м…
10:34 / 23.08.2026
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди

Президент Илҳом Алиев: "Қардош Ўзбекистонга ҳар сафар келганимда, айниқса сўнгги йилларда мамлакатнинг барча соҳаларда жадал…
22:19 / 21.08.2026
Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён саккиз кишида Конго-Қрим геморрагик иситмаси аниқланган. Улар орасида Ўз…
12:03 / 22.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!