Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатга келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Етакчилар Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзаро савдони кўпайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар ва самарали ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!