“Глобал Passport Index” мамлакатларнинг фақатгина визасиз ҳаракатланиш имкониятларини эмас, балки инвестицион жозибадорлик ва ҳаёт сифати каби муҳим мезонларни ҳам қамраб олган янги ҳисоботини эълон қилди. Ушбу индекс доирасида Ўзбекистон халқаро миқёсда 123-ўринда қайд этилди. Алоҳида йўналишлар бўйича айтганда, мамлакат инвестициялар бўйича 89-ўрин, ҳаёт сифати бўйича 119-ўрин ва мобиллик бўйича 129-ўринни банд этган. ✈️ Рейтинг изоҳида келтирилишича, Ўзбекистон фуқаролари Хитой, БАА, Беларус, Андорра, Арманистон, Озарбайжон, Антигуа ва Барбуда ҳамда Барбадос каби қатор давлатларга визасиз киришлари ёки етиб боргач аэропортда виза олишлари мумкин. Бироқ АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва Япония каби дунёнинг 93 та йўналишидаги мамлакатларига кириш учун фуқаролардан ҳамон олдиндан виза олиш талаб этилади.
Минтақа давлатлари орасида Қозоғистон 107-ўрин билан энг яхши кўрсаткични қайд этиб, пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистондан кейинги ўринларни эса мос равишда Қирғизистон (127-ўрин), Тожикистон (140-ўрин) ва Туркманистон (144-ўрин) банд этган. Афғонистон эса 197-ўрин билан нафақат минтақада, балки бутун рейтингда энг охирги поғонадан жой олган.
Рейтингда анъанавий тарзда Европа давлатлари мутлоқ етакчилик қилмоқда. Дунё бўйича 1-ўринни Швеция эгаллаган бўлса, кейинги юқори поғоналардан Швейсария ва Финляндия жой олди. Кучли бешликни эса Германия, Нидерландия ва Дания якунлаб берган. Осиё қитъасидан фақатгина Сингапур кучли ўнталикка киришга муваффақ бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!