$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон уламолари Президентга мактуб йўллади

09:56 / 24.02.2026

Ўзбекистон уламолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга мактуб йўллашди.

Муҳтарам Президент!

Сиз Жаноби Олийларини ва Сиз орқали бутун халқимизни муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзолари номидан самимий муборакбод этамиз. Ватан равнақи, халқимиз фаровонлиги ва юрт ободлиги йўлида тун-у кун қилаётган фидокорона меҳнатларингизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин, улкан зафарлар ато этсин!

Бугун мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида диний-маърифий соҳага, миллий қадриятларимизни тиклашга қаратилаётган алоҳида эътиборингиз юртдошларимиз қалбида шукроналик туйғусини мустаҳкамламоқда.  Тажриба ва кузатишларимиздан маълумки, дунёнинг камдан-кам мамлакатларида Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Давлат Раҳбари даражасида алоҳида қарор қабул қилинади. 

Сизнинг ташаббусингиз билан қабул қилинаётган бундай ҳужжатлар мазкур ойни юксак инсоний фазилатлар, саховат ва меҳр-мурувват айёмига айлантирмоқда.

“Инсон қадри учун!” тамойили асосида олиб борилаётган ишларингизнинг яққол тасдиғи сифатида, жорий йилнинг 16 февраль куни Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишдаги тарихий қарорларингизни алоҳида эътироф этамиз. 

Рамазон ойи арафасида “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши – давлатчилигимиз тарихида мисли кўрилмаган мурувват намунаси бўлди.  Сизнинг ушбу тарихий қарорингиз замирида буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорий ривоят қилган: “Амаллар ниятларга қараб эътиборлидир”, деган муборак ҳадиси шарифдаги холис ва соф ниятларнинг улуғ ҳикмати мужассамдир. 

Халқ манфаати йўлидаги бу ғамхўрлик туфайли минглаб оилаларнинг мушкули осон бўлиб, миллионлаб диллар қувончга тўлиши, қанча ногиронлиги, касаллиги бор кишиларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажати қоплаб берилиши, шубҳасиз, юртимизга файз-у барака олиб келади.

Сиз Жаноби Олийлари ташаббускори бўлаётган бундай хайрли амаллар халқаро ҳамжамият ва дунё уламолари томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.

Муборак ҳадиси шарифларда келтирилишича, “Аллоҳ таоло учун энг мақбул амал – мўминнинг қалбига қувонч киритишдир”. Уламолар Аллоҳнинг назарида бўлган инсонлар қалбига фараҳ бағишлашни Яратганни рози қилиш билан қиёслаганлар ҳамда синиқ кўнгилларни кўтариш, маҳзун дилларга умид бериш ва инсонларнинг оғирини енгил қилиш илоҳий муҳаббатга сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаганлар.

Юртимиздаги 2000 дан зиёд масжидларда Хатми Қуръонларнинг тизимли ташкил этилиши, диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши Сизнинг ислом маърифатига қўшаётган бебаҳо ҳиссангиз ифодасидир.

Муҳтарам Президент!

Сиздек адолатли, халқпарвар ва юксак эътиқодли Юртбошини Аллоҳнинг Ўзи етказган.  Сизни муборак ой билан яна бир бор қутлаб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Хонадонингиздан тинчлик-осойишталик, файз-у барака аримасин.

Аллоҳ таоло Сиздек ватанпарвар, эл-юрт дарди билан яшайдиган фарзандни тарбия қилган марҳум Миромон Ота ва Маърифатхон Оналаримизнинг охиратларини обод, қабрларини нурга тўлдирсин.

Сизнинг раҳнамолигингизда амалга оширилаётган ҳар бир хайрли ва савобли амалларнинг ажр-у мукофотини уларнинг пок руҳларига етказсин. Аллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига олсин, жаннатларини маскан қилсин, Сизга эса уларнинг дуолари соясида янада улкан хизматлар қилишни насиб этсин.

Яратган ушбу муборак кунларда жонажон Ўзбекистонимизни ўз асрасин, эзгу ниятларимиз ижобатини берсин.

Юксак ҳурмат ва эҳтиром ила, 

Шайх Нуриддин Холиқназар 

Шайх Абдулазиз Мансур

Раҳматулло қори Обидов

Ҳомиджон домла Ишматбеков 

Зайниддин домла Эшонқулов

Шайх Раҳматулла Термизий

Раҳимберди домла Раҳмонов 

Шайх Алижон қори Ҳайдаров 

Исмоил Муҳаммад Содиқ

Махаммадбобур домла Юлдашев 

Муҳаммадамин домла Алихонов

Фозилжон қори Убайдуллаев

Муҳаммадаюбхон домла Ҳомидов 

Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов

Абулқосим қори Каримов

Исроилжон қори Исмоилжонов 

Ғуломжон домла Холбоев

Абдуқаҳҳор Юнусов

Дониёр Икрамов

Абдуллоҳ Саматов

Хайрулло Абдуллаев

Жобир Элов

Меҳмон Жабборов

Ҳабибулло Зокиров

Аҳмадхон Алимов

Мирзамақсуд Алимов

Темур Атоев

Убайдуллоҳ Абдуллаев

Расулжон Абдуллаев

Раҳматуллоҳ Усмонов

Бахрамаддин Разов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Матбуот хизмати



														
														17 та олийгоҳ Олий таълим вазирлиги тизимига ўтказилди

17 та олийгоҳ Олий таълим вазирлиги тизимига ўтказилди

Ўзбекистондаги 17 та олий таълим муассасаси энди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади.
17:49 / 03.10.2026

														
														Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Япониянинг Токио шаҳрида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга ол…
15:06 / 03.10.2026

														
														Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Болалар омбудсма…
15:00 / 03.10.2026

														
														Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

2026 йил 5–6-октабр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026» халқаро тадбири доирасид…
14:42 / 03.10.2026

														
														Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Дунёдаги энг қурғоқчил ҳудудлардан бири ҳисобланган Чилининг Атакама чўлида 2026 йил бошидаги кучли ёмғирлардан сўнг 200 дан…
10:53 / 03.10.2026

														
														Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Янги тадқиқотга кўра, Қуёш тизимининг ташқи сайёралари — Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун — Қуёш оқ митти юлдузга айланганидан…
09:54 / 03.10.2026

														
														Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Ҳодиса 30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган FZ 1073 рейси бортида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи п…
09:29 / 03.10.2026

														
														Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россиянинг жанубий ҳудудларидан бирида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Д.У. ватанга қайтарил…
09:24 / 03.10.2026

														
														Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

«Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган CICA Media Forum доирасида Боку Конгресс марказида…
17:28 / 02.10.2026

														
														«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15:49 / 02.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўзбекистонда педагоглар учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий малака ошириш курсида ўқиш талаби бекор …
14:17 / 30.09.2026
Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

«Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган CICA Media Forum доирасида Боку Конгресс марказида…
17:28 / 02.10.2026
2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026
Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Япониянинг Токио шаҳрида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга ол…
15:06 / 03.10.2026
«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15:49 / 02.10.2026
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон …
14:01 / 30.09.2026
Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Янги тадқиқотга кўра, Қуёш тизимининг ташқи сайёралари — Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун — Қуёш оқ митти юлдузга айланганидан…
09:54 / 03.10.2026
Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги 100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат…
15:47 / 30.09.2026
Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026
Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

2026 йил 1 октябрь куни соат 23:59 да Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида дарахт синиб қулаши натижасида ҳаракатланиб…
09:12 / 02.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!