Тошкент шаҳрида 66-сонли автобус салонининг санитария ҳолати талабга жавоб бермагани сабабли уч нафар навбатчи механикнинг ойлик иш ҳақидан 10 фоиз миқдорида жарима ундирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 октябрь куни Телеграмда “12-автобус саройи” филиалига қарашли, “Йўлдош 17-мавзеси – Тошкент вокзали” йўналишида ҳаракатланувчи 205-сарой рақамли автобус салонининг санитария ҳолати танқид қилинган пост эълон қилинган.
Мурожаат ўрганилгач, автобус шу куннинг ўзида йўналишдан қайтгач, ювиш шохобчасида тўлиқ ювилган. Салоннинг ички қисми ҳам махсус тозалаш воситалари ёрдамида санитария талабларига мувофиқ тозаланган.
Аниқланган камчиликлар юзасидан навбатчи механиклар Х. Д., Р. В. ва Ў. А. билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, улардан тушунтириш хатлари олинган. Шундан сўнг уларга ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланган. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва автобусларнинг санитария ҳолатини назорат қилиш бўйича чоралар кўрилишини билдирган. “12-автобус саройи” филиали юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!