$
12010.45 UZS
-13.16
₽
145.64 UZS
0.1
€
13200.69 UZS
-36.1
31° Кечаси 18°

Президент Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасининг амалий натижалари билан танишди

14:03 / 26.02.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида “Тўпаланг” сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасининг амалий натижалари билан танишди.

Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ушбу 287 миллион долларлик мегалойиҳа соҳада эришилаётган натижалардан бири саналади.

Сурхондарёда марказлашган ичимлик суви билан қамров саккиз-тўққиз йил олдин 47 фоиз эди. Бугун ушбу рақам 67,5 фоизгача ошишига эришилди. Натижада аҳолининг сув таъминотидаги ҳолати нафақат миқдор, балки сифат жиҳатдан ҳам сезиларли яхшиланди. Техник жиҳатдан лойиҳанинг катта ютуғи 246 километр магистраль ва ички тармоқнинг барпо этилиши бўлди. Муҳими, гидравлик ҳисоблар асосида босимни насоссиз узатиш имконияти яратилди. Бу нафақат энергия сарфини кескин камайтирди, балки тизимнинг барқарорлигини таъминлайди. Айнан шу инновацион ёндашув туфайли Термиз шаҳри, Ангор, Бандихон, Қизириқ, Шеробод ва Музработ каби туман марказларига сув электр энергия сарфисиз етказиб бериляпти.

Мазкур ташаббус ортидан бугунги кунда 223 та маҳаллада обиҳаёт таъминоти мустаҳкамланди. Сувнинг қаттиқлик даражаси эса икки бараваргача камайтирилди. Сифатнинг ортиши аҳоли саломатлиги ва маиший жиҳозлар хизмат муддати узайишида муҳим омил ҳисобланади.

Шунингдек, лойиҳа натижасида йилига 18,4 миллион киловатт-соат электр энергияси тежаб қолинади. Бу маблағ ва ресурс жиҳатидан 18,5 миллиард сўм иқтисод қилинишини англатади. Истеъмолчиларнинг биллинг тизимига уланиши эса сувни ҳисоблашда шаффофликни оширди, қарздорликни камайтирди.

Яна бир муҳим жиҳати, бу ердаги 10 гектар майдонда 6418 киловатт-соат қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда вилоятнинг гидроэнергия кўрсаткичлари ҳамда соҳада амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Вилоятда ҳали ечилмаган сув таъминоти масалаларини тезкор ҳал этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, эски насос агрегатларини энергия тежамкор технологияларга алмаштириш, тармоқларни модернизация қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.



														
														“Кокош” ва унинг дугоналарига чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди

“Кокош” ва унинг дугоналарига чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди

Тошкент шаҳар судлари блогер Комила Абдуқодирова (“Кокош”), актриса Барчин Ғофурова ва блогер Ниҳола Ражабовага нисбатан чиқ…
15:21 / 18.11.2026

														
														Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Хорватияда ишлаш учун виза олишга мурожаат қилган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг меҳнат шартномалари сохта экани …
15:16 / 18.11.2026

														
														Қирғизистон яна 18 та давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этмоқчи

Қирғизистон яна 18 та давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этмоқчи

Қирғизистон ҳукумати яна 18 та давлат фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, хорижликларнин…
15:10 / 18.11.2026

														
														Саида Мирзиёева “Aman Group” ва “Capital Group” раҳбарлари билан учрашди

Саида Мирзиёева “Aman Group” ва “Capital Group” раҳбарлари билан учрашди

Саида Мирзиёева Бухорода “Aman Group” раиси Владислав Доронин ҳамда “Capital Group” директорлар кенгаши раиси Павел Тё билан…
11:02 / 18.11.2026

														
														Самарқандда чақалоғини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга шартли жазо тайинланди

Самарқандда чақалоғини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга шартли жазо тайинланди

Самарқанд шаҳрида тўрт кунлик ўғлини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд…
10:54 / 18.11.2026

														
														Қариндоши ва ҳамкасбини сохта айбловлар билан судлатган эркак 9 йилга қамалди

Қариндоши ва ҳамкасбини сохта айбловлар билан судлатган эркак 9 йилга қамалди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида қариндоши ва ҳамкасбига қарши сохта айбловлар уюштириб, уларнинг судланишига сабаб бўлган …
09:23 / 18.11.2026

														
														18 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

18 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Эртага республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
17:56 / 17.11.2026

														
														Ўзбекистон Дубайдаги халқаро контент бозорида 300 дан ортиқ фильмни намойиш этди

Ўзбекистон Дубайдаги халқаро контент бозорида 300 дан ортиқ фильмни намойиш этди

10–11 ноябрь кунлари Дубайда жаҳон контент индустрияси вакиллари иштирокида халқаро контент бозори бўлиб ўтди.
15:05 / 17.11.2026

														
														Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод тумани ҳокимлиги маҳалла раиси тадбиркордан бино ажратиб бериш ва ижара шартномасини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ …
10:38 / 17.11.2026

														
														Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Nexia-3 автомобилининг дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ…
10:35 / 17.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Хорватияда ишлаш учун виза олишга мурожаат қилган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг меҳнат шартномалари сохта экани …
15:16 / 18.11.2026
Тошкентда “Омад шоу” ва “Солиқ” номидан сохта ҳаволалар тарқатган кибержиноятчилар ушланди

Тошкентда “Омад шоу” ва “Солиқ” номидан сохта ҳаволалар тарқатган кибержиноятчилар ушланди

Тошкент шаҳрида зарарли АПК файллари ва фишинг ҳаволалари орқали фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳамда банк карталарига ои…
10:11 / 16.11.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

17-ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим жойларида туман тушиши мумкин, ёғингарчилик …
15:46 / 16.11.2026
Туркияда ҳайдовчиси юрак хуружига учраган микроавтобус денгизга қулади: бир киши ҳалок бўлди

Туркияда ҳайдовчиси юрак хуружига учраган микроавтобус денгизга қулади: бир киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Баликесир вилояти Айвалик туманида ҳайдовчиси юрак хуружига учраган микроавтобус денгизга қулади. Ҳодиса оқибатид…
15:13 / 18.11.2026
Путин, Трамп ва Си Сзинпин уч томонлама учрашув кун тартибини келиша олмади — ФТ

Путин, Трамп ва Си Сзинпин уч томонлама учрашув кун тартибини келиша олмади — ФТ

Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари Владимир Путин, Доналд Трамп ва Си Сзинпиннинг 19-ноябрь куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида ўтка…
13:59 / 16.11.2026
Сурхондарёда 20 сотих давлат ерини 500 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарёда 20 сотих давлат ерини 500 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида давлат захирасидаги 20 сотих яйлов ерини 500 миллион сўмга сотишни ваъда қилган фуқаро…
10:16 / 17.11.2026
Самарқандда чақалоғини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга шартли жазо тайинланди

Самарқандда чақалоғини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга шартли жазо тайинланди

Самарқанд шаҳрида тўрт кунлик ўғлини 85 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд…
10:54 / 18.11.2026
Хорижлик велоспорт мутахассисларига Ўзбекистонда виза ва ишлаш рухсатномаси бепул берилади

Хорижлик велоспорт мутахассисларига Ўзбекистонда виза ва ишлаш рухсатномаси бепул берилади

Ўзбекистонга жалб этиладиган хорижлик велоспорт спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларга кириш визалари ҳамда ишлаш …
10:13 / 17.11.2026
Бухорода мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бухорода мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 42-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани…
13:44 / 16.11.2026
Қирғизистон яна 18 та давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этмоқчи

Қирғизистон яна 18 та давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этмоқчи

Қирғизистон ҳукумати яна 18 та давлат фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, хорижликларнин…
15:10 / 18.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!