“24.кг” нинг Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасига таяниб берган хабарига кўра, жорий йилда Қирғизистонда Рамазон ойи 18 февраль куни бошланади.
Маълум қилинишича, Лайлатул Қадр (Қадр кечаси) 16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси бўлиши кутилмоқда. Анъанага кўра, у Рамазон ойининг 27-кечасига тўғри келади.
Шундан келиб чиқиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади.
Бошқармага кўра, саналар янги ой кўринишига қараб ўзгариши мумкин. Ушбу кун халқаро астрономик марказлар маълумотларига асосланиб белгиланган бўлса-да, янги ой чиқиши сабабли баъзан саналар бир кун олдинга ёки орқага силжиши эҳтимоли мавжуд.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!