$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Қонхўр чивинлардан қандай халос бўлиш мумкин?

11:10 / 16.07.2022

Бутун тарихимизда чивинлар одамларнинг ўзи бир-бирини ўлдирганидан кўра кўпроқ одамнинг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида эшитганмисиз. Келинг, қайси биримиз бу душман учун энг заиф эканлигини аниқлайлик.

Агар сиз дунёдаги энг хавфли жонзот қайси, деб сўрасангиз, йиртқич ҳайвонлар, акулалар, заҳарли ўргимчаклар, медузалар ва бошқа даҳшатли мавжудотлар хаёлингизга келади. Аммо саволга статистика нуқтаи назаридан қарасангиз, инсониятнинг асосий душмани чивинлар эканини тушуниб етасиз.

Миллиардер Билл Гейтс жамғармаси ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қон сўрувчилар юқтирган касалликлар йилига 725 минг одамни ўлдиради. Таққослаш учун, дунё бўйлаб ҳар йили ўртача 475 мингта қотиллик содир бўлади. Ердаги барча турдаги акулалар ҳужумидан эса у қадар кўп одам ҳалок бўлмайди. Умуман олганда, рақамлар бу ерда нима устунлик қилаётганини аниқ кўрсатиб турибди.

Умуман олганда, кўпчилик чивинлар вегетарианлардир, улар ўсимлик шарбатларини ичишади. Аммо тухум қўйиш ва учун урғочилари протеинли озиқ-овқатга муҳтож ва улар буни қондан олишади. Шунинг учун, чивинлар кечалари овга чиқади, ва бу пайтда уларнинг қурбони бўлиш имкониятингизни оширадиган омиллар мавжуд.

1. Спорт билан кўп шуғулланувчи ва улкан физикага эга одамлар

Чивинлар ривожланган ҳид билиш тизимига эга ва қурбонларни асосан ҳид орқали излайди. Қон сўрувчиларнинг максиллер палплари карбонат ангидрид ёки кислородни ушлайдиган махсус сенсорли нейронлар билан таъминланган. Бу ҳашаротларни ўзига тортадиган асосий омил.

Флорида университетининг тиббий энтомология профессори Жонатан Дайнинг сўзларига кўра, одам ишлаб чиқарадиган карбонат ангидрид миқдори уларнинг метаболизмига боғлиқ. Жисмоний фаол ва катта мушак массасига эга бўлган одамларнинг чивинларга ўлжа бўлиш эҳтимоли кўпроқ.

Кислороддан ташқари, спортчилар сут кислотасининг кучли ҳидларини, айниқса машқлар пайтида, нафас олишда ацетон ва эстрогеннинг парчаланиш маҳсулоти – эстрадиолни чиқаради.

Чивинлар бу ҳидларнинг барчасини яхши кўради. Улар шунчаки бу “вампирлар”ни чойхона палови ҳиди каби ўзига чорлайди.

Шу сабабли, метаболизми юқори бўлган катта одамлар, спортчилар ва фитнес моделлари доимо қон сўрувчилар нишони остида. Бундан ташқари, катта одамлар чивинлар учун осонроқ сезилади. Умуман олганда, оқсилни яхши кўрадиганларнинг ўзлари унинг яхши манбаидир.

Ечим. Спорт билан шуғулланманг. Бу ҳазил, сиз машқ қилишингиз мумкин, лекин яхшилаб ювиниш керак ва майда чивинлар тўпланган жойларда югурмаслигингиз керак.

2. Қора кийим кийишни яхши кўрувчилар

Қора либослар замонавий кўринади. Кўпчилик шундай деб ўйлайди, ҳатто чивинлар ҳам. Гап шундаки, бу ҳашаротларнинг кўриш қобилияти ҳид ҳисси каби ажойиб эмас. Агар ҳайрон бўлсангиз, чивинлар одамни 5-15 метр масофада кўришга қодир.

Претория университети қошидаги безгакка қарши кураш институти раҳбари Танешка Крюгернинг айтишича, улар мақсадли жойда фақат улкан силуэтларни кўришади. Тўқ ранглар уларнинг кўриш соҳасида кўпроқ ажралиб туради, шунинг учун ҳашаротлар катта, қора ва қизиқарли тарзда милтиллаётган нарсаларни пайқаб, учиб келишади.

Бундан ташқари, Австралия Тропик саломатлик ва тиббиёт институти ходими Эдгар Поллард томонидан асос солинганидек, қон тўкувчилар яшил, қизил ва бошқа ёрқин рангларни ҳам яхши кўрадилар.

Ечим. Юмшоқ ранглар. Оқ ва зайтун ранглари чивинларга камроқ кўринади. Агар чивин яқинроқ учиб келса ҳам, ундан осон қутулиш мумкин. Аммо у қора кийинган одамларга кўпроқ “қизиқиш билдиради”.

3. Кўп терловчи ва тана ҳарорати туз-туз кўтариладиган инсонлар

Қатъий айтганда, чивинларнинг назорати остида нафақат кўп спорт билан шуғулланадиган одамлар, балки кўп терлаганлар ҳам бор.

7 причин, почему вы привлекательны для комаров: вы потеете

Тернинг ҳидини қайтарадиган дезодорант ёки одеколон сепиш бунга кифоядек туюлиши мумкин. Аммо, “Isahn” тиббиёт мактаби дерматология бўлимининг тиббий директори доктор Гари Голденбергнинг сўзларига кўра, баъзи атирлар, аксинча, фақат қон тўкувчиларни кўпроқ жалб қилади. Чивинларни ширин ҳидлар айниқса ўзига жалб қилади.

Ечим. Дерматолог билан учрашиш орқали ортиқча терлаш ёки гиперхидроз билан курашинг. Бундан ташқари, сиз тез-тез ювинишингиз керак.

4. Биринчи қон гуруҳидаги одамлар

Ҳа, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, биринчи ижобий қон гуруҳи бўлган одамлар иккинчисига қараганда чивинларни деярли икки баравар кўпроқ ўзига жалб қилади.

7 причин, почему вы привлекательны для комаров: у вас первая группа крови

Ечим. Қон гуруҳини ўзгартириш иш бермаслиги сабабли, бу ҳақиқатни қабул қилишдан ўзга чора йўқ.

5. Оёқларини кам ювувчи инсонлар

2011 йилда ўтказилган тажрибалардан бири терида яшовчи бактериялар сони ва чивинларнинг бу жойга қизиқиши ўртасида кучли боғлиқлик борлигини кўрсатди. Микроорганизмларнинг энг катта колониялари одамларнинг тўпиқлари ва оёқларида жойлашган, шунинг учун қон тўкувчилар сизнинг яланг оёқларингизга катта “қизиқиш” билдиради.

7 причин, почему вы привлекательны для комаров: вы не моете ноги

Ечим. Оёқларингизни кўпроқ ювинг.

6. Спиртли ичимликларни хуш кўрувчи одамлар

Баъзи тажрибалар шуни кўрсатадики, чивинлар маст одамларнинг қонини ичишга кўпроқ тайёр. Мисол учун, бир тадқиқотда Америка чивинларга қарши кураш ассоциацияси олимлари 350 мл пиво истеъмол қилганлар қон сўрувчиларни сезиларли даражада ўзига кўпроқ жалб қилинганлигини пайқашди. Шунга ўхшаш натижаларни Буркина-Фасолик мутахассисларнинг яна бир тажрибаси кўрсатди.

7 причин, почему вы привлекательны для комаров: вы любите пиво

Сиз чивинлар шунчаки сиз билан маст бўлишни хоҳлайди, деб ўйлашингиз мумкин, лекин ундай эмас. Ҳашаротларнинг фаровонлигига сезиларли таъсир кўрсатиш учун улар истеъмол қиладиган қонда этанол етарли эмас. Шунга қарамай, бу ҳашаротлар маст одамларнинг қонини ичиш эҳтимоли кўпроқ. Улар спиртли ичимликлар ҳақида биз билмаган нарсаларни билишади, шекилли.

Ечим. Ҳеч бўлмаганда очиқ ҳавода спиртли ичимлик ичишни тўхтатинг.


саломатлик


														
														Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026

														
														Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026

														
														Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026

														
														Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026

														
														Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026

														
														Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026

														
														“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

Сўнгги пайтларда COVID-19’нинг “Цикада” (BA.3.2) штамми ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
10:35 / 17.04.2026

														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

														
														Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Ҳозирда беморлардан олинган таҳлиллар ва озиқ-овқат намуналари лабораторияда текширилмоқда. Расмий хулосалар чиққач, қўшимча…
10:08 / 25.09.2025

Бу ҳам қизиқ

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026

09:18 / 30.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026
Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026
ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026
Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026
Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!