Россия Ташқи ишлар вазирлиги хориж фуқаролари, жумладан, дипломатик миссиялар ходимларини Украинага бормаслик ва мамлакат ҳудудида бўлмаслик ҳақида огоҳлантирди.
Вазирлик баёнотида мазкур тавсия Россия Қуролли кучлари томонидан Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларидаги ҳарбий аҳамиятга эга объектларга зарбалар берилаётгани билан изоҳланган.
Россия ТИВ хорижликларни, айниқса, Киевда бўлиб турганларни шаҳарни тарк этишга чақирган. Шунингдек, Украина фуқароларига ҳарбий ва маъмурий инфратузилма объектларига яқинлашмаслик тавсия этилган.
Вазирлик бундай огоҳлантиришларга амал қилмаган шахслар юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар учун ўзлари жавобгар бўлишини билдирган.
Россия ТИВ шу каби огоҳлантиришни 25 май куни ҳам эълон қилган эди. Ўшанда Москва буни Украинанинг Луганск вилоятидаги Старобелск педагогика коллежига зарбаси ортидан Киевдаги ҳарбий-саноат объектларига ҳужумлар кучайтирилгани билан изоҳлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!